16:36 / 30.05.2021
3 323

Бош мия ички босими ошганидан дарак берувчи симптомлар


Фото: Freepik
Орқа мия суюқлиги ҳаддан ортиқ даражада кўп ишлаб чиқарилганда, ўсимта ривожланаётганда ёки қон тўпланганда бош суяги кенгаймайди ва натижада бошда босим сезилади. Бундай вақтда ўзбошимчалик билан даволанмасдан шифокорга мурожаат қилиш қуйидаги симптомларга эса бефарқ бўлмаслик керак.

Бош оғриғи
Бош мия ички босимининг энг кўп тарқалган симптомларидан бири бош соҳасида оғриқ бўлиши саналади. Одатда оғриқ мигренга ўхшаш, пульс ва кўз олди қоронғилашиши билан кечади. Аммо мигрендан фарқли равишда оғриқ вақти қулоққа ҳуштакка ўхшаш шовқин эшитилиши билан кечади. Оғриқ, айниқса, жисмоний зўриқиш, аксириш ва йўталганда кучаяди. Бундай вақтда рецептсиз сотиладиган оғриқсизлантирадиган дори воситалар ёрдам бера олмайди.

Томир тортишиши
Ички гипертензия мия ҳужайрасининг аномал фаоллигини келтириб чиқариши мумкин. Бунинг ҳисобига томир тортишиши, оёқ ва қўл мушакларида спазм кузатилади. Оғир ҳолларда одам ҳушини йўқотиши, тутқаноқ эпилепсия хуружини эсга солиши мумкин.

Уйқу босиши
Кун давомида ухлаш истагининг пайдо бўлиши ҳам бош мия ички босими кўтарилганидан дарак берувчи энг кўп тарқалган симптомлардан. 7-8 соат ухлаган тақдирингизда ҳам уйқу босиши шифокорга мурожаат қилиш учун жиддий сабаб бўла олади.

Кўнгил айниши
Бош мия ички босими кўтарилганда тўсатдан қайд қилиш кузатилиши ва бу симптом кун давомида бир неча марта такрорланиши мумкин.

Қўл-оёқларнинг увушиб қолиши
Гипертензияда миянинг тана сезувчанлигига жавоб берадиган айрим қисмлари нотўғри ишлайди. Шу сабаб ҳам нафақат оёқ-қўл, балки тананинг бошқа соҳаларида ҳам увишиш кузатилиши мумкин.

Мушакларнинг кучсизланиши ва парез (фалажнинг енгил шакли)
Бош мия ички босими оқибатида нервларга зарар етиши, бу эса импулсга таъсир қилиб мушаклар қисқаришида муаммо кузатилади. Бунда қўллар кучсизланиб, уни елка баландлигида ҳам кўтара олмаслик ва буюмларни ушлай олмаслиги оғир ҳолларда қўл-оёқлар фалажланиши мумкин.

Кўриш қобилиятининг сусайиши
Босим кўриш нервларига ҳам таъсир қилгани сабаб кўриш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши, кўз олди қоронғилашиши мумкин. Йўталганда ёки аксирганда симптом янада кучаяди.

Кўз қорачиғи ўлчамининг ўзгариши
Кўз қорачиғи ёруғлик кўп бўлганда тораяди, зулматда кенгаяди. Аммо бош мия қон босимнинг ошганида оптик нервлар сиқилиб қолади ва шунинг ҳисобига нурга реакция кечикади. Баъзида қорачиқ доимий равишда турли ўлчамда бўлади. Бу анизокория деб аталади.

Жиззакилик
Доимий равишда босиқ бўлган одамнинг бирдан жиззаки бўлиб қолишига бош мия қон босимининг ошгани ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Хушни йўқотиш
Қон босимнинг тўсатдан кўтарилиши ёки тушиб кетиши ҳушдан кетишга ҳам олиб келади. Масалан, инсульт, бош жароҳатида одам комага тушиши мумкин.

Нима қилиш керак?
Албатта шифокорга бориш керак. Шифокор қуйидаги текширувларни ўтказади:
  • мушаклар рефлексини текшириш;
  • қорачиқлар ўлчами ва ёруғликка реакциясини текшириш;
  • бош мияни компьютер томографияси ёки МРТ орқали текшириш;
  • орқа мия суюқлигини люмбал пунксия орқали текшириш.
Шулардан кейин мутахассис ташхис қўйиши ва даво чораларини ёзиб бериши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бош мия ички босими ошганидан дарак берувчи симптомлар