Фото: «Домашний очаг»
Малина, олма, картошка, помидор, кўкатлар, банан, авокадо, қўзиқорин – ушбу маҳсулотларнинг барчаси эндиликда ошхонада узоқ вақт туриши мумкин. Тўғри сақлаш уларнинг умрини узайтиришга ёрдам беради.
Салат барги ёки бодрингни совиткичга қўйишдан олдин уларни қоғоз сочиқ ёки салфеткага ўраш лозим
Қоғоз совуқ ҳароратда сабзавотда ҳосил бўлган конденсацияни ўзлаштиради. Ҳаддан ташқари намлик уларнинг чиришига олиб келади, салфеткалар эса бу жараённи тўхтатади ва сабзавотларни янгидек сақлашга ёрдам беради. Ҳаттоки ҳар бир бодрингни қоғозга ўрайдиган уй бекалари бор ва улар чиндан ҳам яхши натижага эришган.
Олма билан картошкани битта халтага солиш керак
Олмалар этилен газини чиқаради, бу картошканинг бир неча ҳафта давомида янги ва қаттиқ туришига ёрдам беради.
Аммо олмаларни бошқа мева ва сабзавотлардан узоқроқ тутиш тавсия этилади
Картошка учун фойдали бўлган этилен деярли ҳамма сабзавот учун зарарли. Шунинг учун, уларни апельсин ва узум ёнига қўйиб бўлмайди. Совиткичда олма бошқа озиқ-овқат маҳсулотларига таъсир қилмаслиги учун уларни алоҳида пакетда сақлаш керак.
Бананни истеъмол қилишга қадар уларни бир-биридан ажратмаслик лозим
Кундалик рацион учун овқатни олдиндан қисмларга бўлиб қўйиш мумкин. Аммо бананлар учун бу зарарли. Сотиб олингандан сўнг бир гуруҳ бананларнинг бирлашган қисмини озиқ-овқат плёнкаси билан ўраш яхшироқ ва истеъмол қилишдан олдингина уларни ажратиш мумкин. Шундагина уларнинг ранги қораймайди ва 3-5 кун давомида яхши сақланади.
Резаворларни сирка эритмаси билан ювиш
Резаворлар қанчалик ёқимли бўлмасин, уларнинг сифати кўз очиб юмгунча ўзгаради. Лекин ошхона сиркаси ва сув 1:3 нисбатда аралаштирилиб, сўнгра резаворларни аралашмада ювиш керак. Шундан кейин қоғоз сочиқ билан қуритилиб, музлаткичга қўйилади. Сирка маҳсулотнинг ёмонлашишига олиб келадиган моғор ва бактерияларни йўқ қилади.
Помидор музлаткичда сақламайди
Бу уларнинг таъми ва сувли тузилишини йўқ қилади. Уларни дераза яқинида сақлаш яхшироқдир. Шунингдек, картошка ва пиёзни ҳам салқин, қоронғи ва қуруқ жойда сақлаш тавсия этилади.
Селдерейни фольгага ўраш мумкин
Супермаркетдан олинган пластик қадоқлар ҳам селдерейни узоқ сақлашга ёрдам бермайди. Алюминий фольга селдерейни кўпроқ вақт музлаткичда туришига сабаб бўлади.
Кўкатларни дасталаб сақлаш
Янги кўкатлар яхшилаб ювилади, бир стакан сувга солинади ва очиқ жойда сақланади. Шунингдек, уларни шундайлигича дастурхонга ҳам қўйиш мумкин. Ҳар ким таъбига кўра истеъмол қилаверади.
Кўкатлар қурий бошлаганда, улар зайтун мойи билан музлатишга қўйилади
Кўкатларингиз ранги ўзгара бошлаганда, уларни майдалаб, бўш идишга жойлаштирилади, сўнгра зайтун мойини қуйиб, музлаткичга қўйилади. Афсуски, кунгабоқар ёғи бунинг учун мос келмайди. Кўкатлар музлагач, муз улардан хоҳлаган вақтда эритган ҳолда фойдаланиш мумкин.
Қўзиқоринлар қоғоз халтада сақлангани маъқул
Қўзиқоринлар намлик туфайли ўз сифатини бузади. Бошқа идишлардан кўра қоғозда намлик буғланади, шунинг учун улар тоза ва қуруқ ҳолда туради.
Авокадо хона ҳароратида сақланади
Авокадо пишганлиги уни енгил сиқиш билан текширилади. Агар у жуда қаттиқ бўлса, у юмшагунча очиқ ҳавода сақланади ва у пишгач музлаткичга қўйилади. Агар авокадонинг фақат ярми истеъмол қилинса, иккинчи ярмида чуқур қолдирилади ва лимон шарбати қуйилади.
Майиз ҳаво ўтказмайдиган идишда сақланади
Майиз ўзида зарур элементларни, шу жумладан, намликни сақлайди. Агар майиз қуриб қолса, уларни бир-икки соат иссиқ сувга солинади. Аммо олдини олиш ҳар доим кейинги чорадан яхшироқдир.
Музли сувда салат барглари янгиланади
Агар салат барглари сўлиб қолса, уларни тиклашнинг йўли бор. Улар яхшилаб ювилиб, музли сув билан тўлдирилган идишга солинади. Тикланишига қараб уни 5 дан 30 дақиқагача янгилаб турилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...