17:00 / 06.06.2021
2 454

Ўттиз ёшдан кейин саломатликда муаммо бўлмаслиги учун қандай тиббий текширувлардан ўтиш керак?


Фото: Green Imaging
Ёш ўтиши билан саломатлик билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиш эҳтимоли юқори бўлгани сабаб ҳам 30 ёшдан кейин соғлиққа эътиборли бўлиш ва шифокор кўригидан ўтиб туриш керак.

Қон босими
Аввалги натижа меъёрдан баландроқ чиққан бўлса, йилига икки ёки ундан кўпроқ марта текширтириб туринг.

Қондаги холестеролни текширтириш
Оч қоринга топширилган таҳлил аниқроқ маълумот беради. Аввалги таҳлил натижаси меъёрда бўлмаса, беш йилда бир марта ёки ундан кўпроқ текширтириб туриш керак.

Тишлар саломатлиги
Йилда бир марта тишларни профессионал тозалаш учун шифокорга мурожаат қилиб туринг. Тишлар билан боғлиқ муаммолар дейлик кариесга мойиллик бўлса, ярим йилда бир стоматологга бориш керак.

Кўзларнинг саломатлиги
Офталмологга йилда икки марта ёки шифокор тавсиясига биноан ташриф буюринг.

Жинсий аъзолар текшируви
Жинсий йўл билан ўтиши мумкин бўлган касалликларга таҳлил топширинг.

Эмланиш
Йилига бир марта гриппга қарши эмланишни эсдан чиқарманг.

Тери текшируви
Ҳар ойда бир марта теридаги ўзгаришларни текшириб туринг. Йилда бир марта шифокор кўригидан ўтинг.

Сут безлари
Бир ойда бир марта, айниқса оилавий омиллар бўладиган бўлса, текшириб туриш керак.

Қандли диабет
Оила аъзоларингизда қандли диабет, сизда эса мойиллик бўладиган бўлса, А1C гемоглабинига таҳлил топширинг.
Глицатланган гемоглабинга топширилган таҳлил сўнгги уч ой қондаги глюкозанинг ўртача миқдорини кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўттиз ёшдан кейин саломатликда муаммо бўлмаслиги учун қандай тиббий текширувлардан ўтиш керак?