Фото: Pixabay
Америкалик тадқиқотчилар узоқ вақт уйқусиз ишлайдиган инсонларнинг мия фаолиятини рағбатлантириб, чарчоқни оладиган портатив қурилмани яратди. Communications Biology журналида келтирилган релизга кўра, гаджет бўйин териси орқали сайёр нервга электр токини юборади, деб ёзади «Korrespondent.net».
Мазкур усул ноинвазив электр нейромодуляция дейилади. Ундан ҳозирда фойдаланилмоқда ва сўнгги вақтларда методика самарадорлиги сабаб машҳурликка эришмоқда.
Бунинг устида Линдси Макинтайр раҳбарлигидаги АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари тадқиқот лабораториясининг экспертлари шуғулланган бўлиб, улар сайёр нерв сигналларни мия, овқат ҳазм қилиш тизими ва бошқа бир нечта асосий органлар ўртасида юборишини аниқлаган. Шу орқали инсоннинг кайфияти аниқланади.
Бундан ташқари, тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг 34 соат давомида ухламаган 40 нафар ҳарбий хизматчиси қурилмадан фойдаланиб, плацебо-импулсларни олганлардан кўра яхшироқ натижани кўрсатган. Улар ҳушёрлигини 19 соат давомида сақлашга муваффақ бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...