23:31 / 27.06.2021
2 930

Боланинг хотирасини яхшилашга ҳисса қўшадиган 4 усул


Фото: «Домашний очаг»
Фарзандингизнинг эслаб қолиш қобилияти яхшиланиши учун ёрдам берадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Хотира ва диққатни қандай ривожлантириш мумкин?
Қизиқарли бўлган нарсалар эсда қолади. Болага мавзуга доир қўшимча маълумот — факт, фото ва видеоролик топишга ёрдам беринг.

Индивидуал ёндашув
Болага маълумотларни эслаб қолиш учун мнемоника техникаси: схемали суратлар, солиштириш, қисқартмалар, таққослашлар, шунингдек, қофиялар билан эслаб қолишига ёрдам беринг.

Стрессли шароит боланинг эслаб қолиш имкониятларини камайтиради
Яхшиси, бола маълумотни қандай яхшироқ қабул қилиши — кўриш, эшитиш ва боғлаб эслаб қолишига эътибор қаратиш, шундан келиб чиқиб йўл тутиш керак. Биргаликда машқ қилинг: ҳафта давомида юз берган ҳодисаларни муҳокама қилинг, ўқиган китобингиздаги парчаларни айтиб беринг, ҳафта давомида бир марта қисқа шеър ёдланг.

Ўйин билан боланинг хотирасини қандай ривожлантириш мумкин?
Болаларнинг эслаб қолиш қобилияти ва диққат қилишини яхшилайдиган бир қанча стол ўйинлари мавжуд. Ҳафта давомида бир кечани оилавий стол ўйинларини ўйнашга бағишланг. Хотира учун самарали ҳисобланган ўйинлардан бири Memory ҳисобланади. Ўйиндан мақсад — кўпроқ жуфт карточкаларни йиғиш ҳисобланади. Аввалига ҳамма карточкалар аралаштирилиб, ихтиёрий кетма-кетликда тахлаб чиқилади. Ўйинчилар иккита исталган карточкани ўгиради ва кейинги ҳаракатлари давомида уларнинг жойлашувини эслаб қолиши керак бўлади.

Аввалига бола бунинг уддасидан чиқа олмаслиги мумкин, шу сабаб қизиқтириб, бироз ёрдам беринг. Болангизнинг севимли мультфильмидаги қаҳрамонлари сурати туширилган карточкаларни танланг. Ҳар бир раундда натижалар аввалгисидан яхшироқ бўлаверади. Ҳатто бора-бора фарзандингиз эслаб қолиш бўйича сизни ортда қолдириши мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Боланинг хотирасини яхшилашга ҳисса қўшадиган 4 усул