3 641
Витаминлар ва биологик фаол қўшимчалар қандай ҳолларда саломатликка зарар етказиши мумкин?
Фото: Freepik
Саломатлик ва аъзолар фаолияти учун муҳим бўлган витамин ва бошқа қўшимчалар тескари таъсир бермаслиги ҳамда муаммолар келиб чиқмаслиги учун шифокор кўрсатмасига амал қилиш керак.
Витаминларни балансли рацион билан бирга қабул қилиш
Витаминлар вақтинчалик балансли парҳезнинг ўрнини босиши мумкин, аммо буткул эмас. Айрим сабабларга кўра, рационингизда муаммо бўладиган бўлса, витамин ва қўшимчаларни қабул қилишингиз мумкин. Мавсум билан боғлиқ витаминлар танқислиги ўрнини босиш учун қўшимчалардан фойдалансангиз бўлади, аммо доимий равишда эмас. Қолаверса, ўзбошимчалик қилмасдан шифокор кўрсатмасига риоя қилиш керак.
Нотўғри сақлаш
Витаминларга ҳам бошқа дори воситалари сингари эътиборли бўлиш керак. Гап шундаки, ҳатто бир оз нотўғри сақланган тақдирда ҳам организмга таъсири ўзгариши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам витаминларни сақлаш қоидалари билан танишиб, унга риоя қилиш керак бўлади.
Таркибида кофеин бисёр бўлган қўшимчаларни қабул қилиш
Кофеин нафақат қаҳва, балки чой, шоколад, ичимлик ҳатто айрим ичимликлар таркибида ҳам бўлади. Уларни витамин ва қўшимчалар билан бирга истеъмол қилиш тахикардия, гипертония, уйқуда муаммолар келиб чиқиши ва ҳатто юрак-қон томир тизими билан боғлиқ касалликлар келтириб чиқариши мумкин.
Витаминларни оч қоринга истеъмол қилиш
Витамин ва микроэлементлардан фақат айримларинигина оч қоринга қабул қилиш керак. Қолганларини ҳеч нима емасдан аввал қабул қилинса, кўнгил айниши, қоринда оғриқ ва бошқа ёқимсиз симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши витаминларни овқатдан кейин қабул қилиш тавсия қилинади.
Бир-бирига тўғри келмайдиганларни бирга қабул қилиш
Қандайдир дори воситаларини витамин ва биологик фаол қўшимчалар билан бирга қабул қилишдан эҳтиёт бўлиш керак. Уларнинг аксарияти дори таъсирини кучайтириши, секинлаштириши ёки умуман таъсир қилмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Айримларини ҳатто бирга қабул қилиш ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам қўшимчаларнинг ўзаро таъсирини диққат билан ўқиш ёки бошқа дори ичаётганда биоқўшимчаларни қабул қилмаслик керак.
Қон таҳлили топширишдан аввал витаминлар қабул қилиш
Қон таҳлили ёки бошқа тиббий тестларни топширишдан камида бир кун аввал ҳеч қандай қўшимча ичмаслик керак. Қолаверса, шифокорга айнан қандай қўшимчалар ичаётганингиз ҳақида айтиш керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...