18:30 / 09.07.2021
2 622

Ҳар қандай оғриқни дориларсиз бартараф этишга қодир қурилма яратилди


Фото: Neuralink
Нью-Йорк университети тадқиқотчилари сурункали оғриқларни дориларсиз ҳал этиш технологиясини яратди. Гап оғриқни бир зумда қолдирадиган мияга ўрнатилувчи имплант ҳақида кетмоқда, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Технология Neuralink компанияси томонидан яратилган. Шу орқали олимлар тутқаноқ, нейродегенератив касалликлар, шол ва бошқа кўплаб оғриқларга барҳам беришни режалаштирмоқда. Аммо янги имплант — миянинг икки соҳасини бирлаштирувчи ўзига хос «нейрон кўприк» ҳисобланади.

«Улар ‘оғриқ мавжуд’ деган электр сигналини аниқлаганда автоматик равишда оғриқ сигналини босувчи нейронларни рағбатлантирадиган ёруғлик нурларини ишга туширади. Шу билан бирга, имплант фақат оғриқ юзага келганда фаоллашади ва мияда одатий  ҳолатда ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», — дейди муаллифлар.

Таъкидланишича, имплант реал вақт режимида механик, сурункали, яллиғланиш ва невропатик оғриқларга қарши анча самарали.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 28 август куни ихтирочи-миллиардер Илон Маск миясига чип ўрнатилган чўчқани намойиш этганди. Таъкидланишича, Маскнинг Neuralink компанияси томонидан яратилган чип неврологик касалликларни даволаш имконини беради.

Маълумот учун, Neuralink компанияси ўзининг янги технологиясини 2019 йилда тақдим этган. «Тикув машинаси каби» махсус робот ипга ўхшаш электродларни инсон миясига чуқур жойлаштириб, уни бемор қулоғига қотирилган «қабул қилувчи капсула»га улайди. Аввалроқ Маск бу турдаги мукаммал технологияларни яратишга қанча вақт талаб этилиши борасидаги саволларга 5-10 йил, деб жавоб қайтарган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар қандай оғриқни дориларсиз бартараф этишга қодир қурилма яратилди