Фото: Freepik
Антиоксидантларга бой бўлган ушбу сабзавот нафақат шамоллашнинг олдини олади, балки юрак ва ичаклар фаолиятини меъёрда бўлишига ҳам ҳисса қўшади.
Бир дона ўртача катталикдаги пиёз қуйидагиларни ўзида мужассам қилади:
- 44 калория;
- 13 грамм углевод;
- 1 грамм оқсил;
- 1 грамм ёғ;
- 1 грамм тўйинган ёғ;
- 2,5 грамм клетчатка;
- 6 грамм шакар;
- 216 миллиграмм калий;
- 15 миллиграмм магний;
- 11 миллиграмм C витамин;
- 0,178 миллиграмм B6 витамини.
C, B6 витамини, фолий кислотаси ва калийга бой бўлган пиёзда, шунингдек, клетчатканинг ҳам кони. Асосийси, туз ва таъм кучайтиргичларсиз ҳам таомни мазали бўлишига ҳисса қўшади.
Юракни ҳимоя қилади
Табиий бирикмалар манбаси бўлган пиёз яллиғланиш жараёни, қолаверса, қондаги холестерин миқдорини ҳам камайтиради. Айниқса, қизил пиёз таркибида мўл бўлган полифенол кверсетин қон босимини пасайишига ёрдам беради.
Иммун тизимини мустаҳкамлайди
Пиёздаги фитокимёвий модда, иммунитетни мустаҳкамлаб, вирус ва бактериялардан ҳимоя қилувчи оқсилларнинг ажралишини жадаллаштиради.
Саратоннинг келиб чиқиш хавфини камайтиришга ёрдам беради
Пиёз таркибидаги антиоксидантлар нафақат яллиғланишга қарши, балки саратоннинг айрим турларини келиб чиқиш хавфини камайтириш хусусиятига ҳам эга. 2014 йилда чоп этилган тадқиқотда пиёз истеъмол қилиш ошқозон ва йўғон ичаклар саратонининг хавфини камайтириши айтилган.
Ҳазм жараёнини яхшилайди
Пиёз таркибидаги клетчаткалар фойдали ичак бактериялар – пробиотикларни ўсишига ҳисса қўшади. 2018 йилда эълон қилинган тадқиқотда, пиёз таркибидаги клетчаткалар бошқа сабзавотдагиларга қараганда ичак бактериялари балансини яхшироқ қўллаб-қувватлаши таъкидланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...