Фото: Freepik
Қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш салбий оқибатларга олиб келиши ҳақидаги маълумотни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Микрокўкатлар
Иложи борича мош, броккали, люцерин ва бошқа дуккакли ўсимликларнинг майсаларини хомлигича ейишдан тийилинг. Гап шундаки, у E.coli ичак бактериясининг кўпайишига олиб келиши мумкин.
Фото: Freepik
Шўрва, димланган ва қовурилган таом
Тайёр бўлган таомни совиганидан кейин ўз вақтида совиткичга қўймаса (2-3 соат ичида) унда токсик микроорганизмлар кўпайишни бошлайди. Бу айниқса димлаб ва қовуриб пиширилган таомларда кўп содир бўлади.
Пиширилган гуруч
Термик ишлов берилганда ҳам йўқолмайдиган Bacillus cereus бактерияси «бошпана топиши» мумкинлиги сабаб ҳам гуручни хонада қолдирмаслик керак. Зарарланиш эҳтимоли юқори бўлмагани билан ярим соатдан кейин кўнгил айнимаслиги ҳамда яқин соатларда диареядан азият чекмаслик учун совиткичга қўйиш, унда ҳам бир кундан узоқ сақламаслик керак.
Картошка, тухум ва балиқ қўшилган салат
Стафилококк, айниқса қўл билан аралаштирилган бу каби салатларда кўпайиши мумкинлиги сабаб ҳам, уларни узоқ сақламаслик, ўзгариш сезилса истеъмол қилмаслик керак.
Фото: Freepik
Мевали салат
Мевали салат тайёрланиш жараёнида: ювиш, пўстини артиш ва кесишда қўл қайта ва қайта тегишига тўғри келади. Ким томонидан тайёрлангани ва гигиена қоидаларига риоя қилинганига ишончингиз комил бўлмаса.
Қовурилмаган котлет қўшиб тайёрланган бургер
Етарли даражада қовурилгани ҳисобига аксарият ҳолларда паразитларга гўштга хавф сололмайди. Аммо бургер учун ишлатиладиган котлетлар турли гўштлардан тайёрланган бўлиши ва исталган қисмида бактерия бўлиши мумкин.
Емакхонадаги таомлар
Овқатни тайёрланиш жараёнида бир нечта қўлдан ўтган бўлса ва тарелкага келиб тушгунича қанча кўп одам «иштирок этган» бўлса, зарарланиш эҳтимоли шунча кўп бўлади.
Пастеризация қилинмаган сут маҳсулотлари
Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган фермалар қанчалик стерил бўлмасин, зарарланган жониворлар сутга таъсир қилиши мумкин. Айнан шуни инобатга олган ҳолда пастеризация қилинмаган сут ва бошқа сут маҳсулотларини харид қилишдан қочиш керак.
Консерваланган банка ва контейнердаги таом ҳамда ичимликлар
Бу каби маҳсулотларни истеъмол қилиш Clostridium botulinum бактерияси туфайли ботулизм билан касалланишга олиб келиши мумкин.
Фото: Freepik
Печда пиширилган картошка
Печда пиширилганидан икки соат ўтиб картошкани фольга қоғозга ўраб совиткичга қўйилмаса, ботулизм билан зарарланиш мумкин. Бактерия 5 дақиқа давомида 185 даража қиздирилганда йўқ бўлади.
Барра помидорлар
Мева ва сабзавотлар ўз навбатида бактериялар билан зарарланган бўлиши мумкин бўлган сув билан контактда бўлади. Кўпинча ўлчами ва рангига қараб сувли идишга солингани сабаб помидорлар айниқса хавфли саналади. Гап шундаки, помидорлар мазкур солинган сувни ўзига шимиб олади. Шунинг учун истеъмол қилишдан аввал яхшилаб ювишни унутмаслик керак.
Салат барги
Салат барги ва ерда ўсадиган бошқа кўкатларда ҳам ювишнинг ўзи билан йўқолмайдиган бактериялар бўлиши мумкин.
Пастеризация қилинмаган шарбатлар
Ҳар бир ўрамдаги шарбат кўплаб мевалар, хусусан, ерга тушган олма ва нокдан тайёрланган бўлиши мумкинлиги сабаб ҳам зарарланиш эҳтимоли кўп бўлади.
Яхшилаб қовурилмаган товуқ
Товуқ гўштида бўлиши мумкин бўлган салмонелла бактериясини 165 даража ҳарорат билан ўлдириш мумкин. Пишмаган товуқ гўшти турган юза ва қўлларни яхшилаб ювиш керак.
Хом тухум
Салмонелла бактерияси пўстлоқ орқали кириши осон экани сабаб ҳам ҳеч қачон хом тухумни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Қолаверса, ресторан ва кафеларда овқатланганда ҳам соус таркибида хом тухум бор ёки йўқлигини ҳам аниқлаштириб кейин буюртма қилинг.
Фото: Freepik
Ёнғоқлар
Пўчоғи тозаланмаган ёнғоқлар аксарият ҳолларда ердан териб олинади, пўстини қўл билан артилганда эса зарарли бактериялар тўғридан-тўғри оғизга тушиши мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...