Амиран хотини Марямнинг ярим яланғоч суратини эълон қилгани учун Каримовлар оиласидан узр сўради

Амиран хотини Марямнинг ярим яланғоч суратини эълон қилгани учун Каримовлар оиласидан узр сўради
Россиялик блогер Амиран Сардаров 5 август куни рафиқаси Марям Тиллаева (Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг невараси)нинг ички кийимсиз тушган суратини Instagram’даги саҳифасига жойлади. Ушбу сурат ижтимоий тармоқларда муҳокамалар ва кескин танқидларга сабаб бўлди.
Амиран хотини Марямнинг ярим яланғоч суратини эълон қилгани учун Каримовлар оиласидан узр сўради
Фото: Instagram / @amiran495
6 август куни Амиран суратни Instagram’даги саҳифасидан ўчириб ташлаган. У янги постида Каримовлар оиласидан узр сўраган.

«Рафиқам ва унинг оиласидан кечирим сўрамоқчиман. Ҳазиллашмоқчи эдим, лекин ўхшамади. Каримовлар оиласидан яна бир бор ушбу ўйланмаган ва номуносиб иш учун кечирим сўрайман», — деб ёзади Амиран.

Марям эса турмуш ўртоғининг постига: «Кечирим сўраш керакмас, менга сенинг контентинг (қўйган расминг) ёқади», — деб изоҳ ёзиб қолдирган.

Маълумот учун, Марям 7 йил аввал ота-онаси — бизнесмен Тимур Тиллаев ва Лола Каримова-Тиллаева билан АҚШга кўчиб кетган. Амиран Сардаров россиялик таниқли блогер бўлиб, YouTube’да унинг 6 миллионга яқин обуначиси бор.

Марям Тиллаева ўзидан 13 ёш катта Амиран Сардаровга 2021 йилнинг апрель ойида турмушга чиққан эди. Уларнинг тўйи Лас-Вегасдаги меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар