Андижон шаҳрининг Пиёзпоя кўчасида истиқомат қилувчи Набибуллаевлар оиласи тўй тадоригини бошлаб қўйдилар. Куёв бола бўлмиш Саидмурод Набибуллаев Екатеринбург шаҳридаги олий таълим даргоҳида тахсил олади.
Сабоқдоши – АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи инглиз қизи Тина Линвингстонга кўнгил қўйган. Бўлғуси келин ҳам йигит билан турмуш қуриш ихтиёрида. Энг муҳими, бу қарорга уларнинг оила аъзолари қарши эмас.
Қатъий ахд қилган Тина айни пайтда Андижонда бўлғуси турмуш ўртоғининг уйида истиқомат қилмоқда. Янги оиласининг турмуш тарзини ўрганиш, шароитга мослашиш бўлажак оила мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилади, албатта.
Йигит билан қизнинг шу кунгача унаштириш маросими бўлиб ўтди. Шу йилнинг 5 сентябрь куни никоҳлари расман қайд этилади.
Ҳа айтганча, Тина ўзига «Ойшахон» исмини маъқул топди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...