20:28 / 16.08.2021
4 736

Юлдуз Усмонова «запрет»га тушган вақтида ота-онаси ва яқинлари ҳам жабр кўргани ҳақида сўзлаб берди

Юлдуз Усмонова «запрет»га тушган вақтида ота-онаси ва яқинлари ҳам жабр кўргани ҳақида сўзлаб берди
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Миллий» телеканалининг «Инсон қадри» кўрсатувига интервью бериб, илк марта «запрет»га тушганида Европага кетгани, иккинчи марта норасмий тақиққа тушган вақтида ўзи ва оила аъзоларига нисбатан қилинган ноҳақликлар ҳақида сўзлаб берди.

Юлдуз Усмонованинг айтишича, у илк марта 1992 йилда «запрет»ни бошдан кечирган. Ўшанда у иложсизликдан Европага чиқиб кетгани, виза муддати тугаб, Тошкентга қайтганида эса уни Ўзбекистонга киритмай, яна ортга қайтаришгани ҳақида сўзлаб берди.

«Бугунги кунда қанча хурсанд бўлмай, ўша кунларни эслатишса, эзилиб тамом бўламан. Улар бутун ҳаётимни заҳарлашган. Ҳаётимнинг охиригача шу даврни эсласам, мазам қочади. Туркияга кетганимда неварам энди туғилган эди, ҳали бир ёш ҳам бўлмаганди. Неварамни кўргим келмасмиди? Бутун оилани пароканда қилдиларинг, қайтмаяптими? Менда ҳозир ҳаммаси яхши, Худога шукур, ўша кунлар учун ҳам. Худо ажрини беради. Мухлисларим концертимни кутиб-кутиб ўтиб кетганлар бўлди, болалари йиғлаб келади», — дейди Юлдуз Усмонова кўзларида ёш билан.

«Менинг бошимга иш тушганда фақат ўзим зулм топмаганман. Ота-онам Ҳажга боролмай қолди, қариндош-уруғларим давлат ишида ишлай олмади, ўша ерда деҳқончиликда қолиб кетди. ‘Керакмас, бош кўзимиздан садақа, агар менинг орқамдан шундай бўлган бўлса, мендан рози бўлинглар, Аллоҳ бир ризқини беради. Камбағал бўлсак ҳам ғуруримиз бор’, дедим қариндошларимизга. Қариндошларимизнинг биттасиям давлат ишида ишлай олмади, ҳаммасини куйдиришди. Ҳажга келиб турган навбатимизни ҳам олиб ташлашди. Ана шундай кунларни бошдан кечирдик, тарих кечирадими?

Дадам раҳматли жуда бир ажойиб, содда одам эди. Ҳеч ким билан иши йўқ эди. Пенсияга чиқиб, далага бориб, моллар ва қўйларига ўт юлиб келардилар. Шу ишлар билан овунардилар. Дадамга ‘Қизингиз қамалиб қолибдими?’ дейишганида, биринчи инфарктни ўшанда олган эдилар. Ҳеч эсимдан чиқмайди-да», — дейди хонанда кўз ёшларини тия олмай.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юлдуз Усмонова «запрет»га тушган вақтида ота-онаси ва яқинлари ҳам жабр кўргани ҳақида сўзлаб берди