Фото: Getty Images
Терининг тиниқ, силлиқ ва таранг бўлиши учун аксарият хотин-қизлар қиммат косметикалар, парваришловчи ва таркибида озиқлантирувчи моддалар бўлган воситаларни харид қилади. Аслида эса юз ва тери билан боғлиқ муаммолар кузатилмаслиги учун биринчи бўлиб кундалик одатларни кўриб чиқиш, зарарлиларидан воз кечиш керак.
Қорин билан ухлаш
Қорин билан ухламаслик кераклиги учун бир нечта сабаб бор. Биринчидан, юз терисининг ёстиққа ишқаланиши эрта ажин тушишига олиб келиши мумкин. Иккинчидан, 6-7 соат давомида бундай вазиятда ётилса, тонгда шишлар билан уйғонилади, улардан қутилиш учун кўп ҳаракат қилишга тўғри келиши мумкин. Бундан ташқари, қорин ёки ёнбошлаб ухлаш умуртқани зўриқтириб, бел соҳасида оғриқ пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам мутахассислар умуртқа билан ётишга ўрганишни маслаҳат беради. Аввалига бу ноқулай туйилгани билан кейинроқ натижани кўриш мумкин бўлади.
Иситкич қурилмаларини максимал даражада ёқиб қўйиш
Кунлар совуқлашганида ёқиладиган иситкичлар терининг биринчи рақамли душмани ҳисобланади. Иситкич ва батареялар ёқилганда ҳаво қурийди, қуруқ ҳаво эса терининг сувсизланиши олиб келади. Қуриган тери бир зумда таранглигини йўқотади, оқибатда унда ажинлар пайдо бўлади. Шу сабаб ҳам бундай вазиятда ҳавони намлантирувчи воситалардан фойдаланиш тавсия қилинади — бу терининг соғлом ва гўзаллигини сақлашга ёрдам беради.
Ёғдан тийилиш
1 грамм ёғда калория 1 грамм углевод ва оқсилдагидан кўпроқ калория мужассам деб ҳисоблангани учун кўпчилик ундан воз кечишни афзал билади. Аслида эса фойдали ёғлар организмдаги бир қатор жараёнлар: юрак-қон томир тизими саломатлигидан тортиб, терининг ёшлиги учун муҳим саналади. Фойдали ёғлар ҳужайраларни ичкаридан озиқлантириб, уларнинг таранг ва тонусда бўлишини таъминлайди. Бу эса ажин тушишини олдини олади.
SPF кремлардан фойдаланмаслик
Нафақат ёз, балки қишда ҳам SPF кремларсиз кўчага чиқиш керак эмаслиги бир эмас, бир неча марта таъкидланган. Ультрабинафша нурлари терига жиддий зарар етказади, коллаген ишлаб чиқарилишига таъсир ўтказиб гиперпигментацияни келтириб чиқаради, шунингдек, қариш аломатларининг пайдо бўлишига ҳам ҳисса қўшади. Шуни эсдан чиқармаган ҳолда SPF кремлардан ҳар куни фойдаланишни канда қилманг.
Ичимликларни найча (трубочка) орқали ичиш
Тери саломатлиги ва ёшлигини сақлаш учун пластик найчалардан фойдаланмаслик тавсия қилинади. Гап шундаки, найчадан суюқлик ичилганда юздаги аксарият мушаклар зўриқади. Оқибатда юз териси ўз тонусини йўқотади, унда ажин ва муаммолар пайдо бўла бошлайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...