Фото: Cosmopolitan
Кўз атрофидаги терининг тузилиши сабаб биринчи ажинлар айнан шу ерда кўзга ташланади. Нафақат ёшдаги ўзгаришлар, балки юз мушакларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган ажинларнинг пайдо бўлишини олдини оладиган ҳамда бартараф қиладиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Мимика ва турмуш тарзи
Ультрабинафша нурларидан ҳимоя қиладиган ва кўзларни ортиқча пирпирашини олдини оладиган қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклардан фойдаланинг. Тоза ҳавода кўпроқ сайр қилишга ҳаракат қилинг, бу D витаминининг ишлаб чиқарилиши, организмни кислород билан тўйишига, шунингдек, иммунитет мустаҳкамланиб, тери аҳволи яхшиланишига ҳисса қўшади.
Сурункали равишда тиниқиб ухламаслик энг аввал ташқи кўринишда акс этади. Кўз остида қора ҳалқалар пайдо бўлади, терининг таранглик ва эластиклиги йўқолади, ажинлар кўпаяди. Шу сабаб ҳам уйқу меъёрда бўлишига эътибор беринг, дам олишни унутманг.
Овқатланиш
Етарлича сув истеъмол қилиб, рационингиз балансли бўлишига эътибор қаратинг. Ёш ўтиши билан омега-3 ёғ кислотаси ва D3 витамини синтези камайгани сабаб идролизланган коллагенни қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Косметика
Кўз атрофидаги терини парваришлайдиган воситалардан фойдаланишни 18-20 ёшдан бошлаш тавсия қилинади. Танловда ёшни инобатга олиш, ишлатиш вақтини ҳисобга олиш, шунингдек, уйқудан аввал суртиладиган намлантирувчи, озиқлантирувчи крем ёки геллар тонгда юзни шишириши мумкинлигини унутмаслик керак. Тунда яхшиси лимфодренажли самара берадиган воситалардан фойдаланган яхши. SPF кремлардан ҳам фойдаланишни унутманг. Гиалурон кислота, микроколлаген, ретинол, А, E, C ва аргилерин кўз атрофидаги ажинларни бартараф қилишга ёрдам берадиган компонентлар ҳисобланади.
Косметологик муолажалар
Қандай косметик муолажалар кўз атрофидаги ажинларни тўғрилашга ҳисса қўшиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Ботулотоксин инъекцияси
Косметологияда ушбу муолажадан мимика ажинларини текислаш ва кўз атрофидаги мушаклардаги зўриқишларни бартараф қилиш учун фойдаланилади. Ботулотолсиндан кейин юздаги мушаклар фаоллиги камайгани ҳисобига ажинлар унчалик кўзга ташланмайди.
Мезотерапия
Мезотерапия — гиалурон кислота, пептидлар, коллаген ва бошқа микроэлементларни ўз ичига олган препаратнинг тери орасига юборилиши ҳисобланади. Ундан кейин тери таранглашади, тонуси ортади.
Лимфодренаж
Микротокли лимфодренаж — шиш ва ажинларни бартараф қилишда яхши самара берадиган энг яхши муолажалардан саналади. Жараёнда паст кучланишли токнинг турли частотали импулси терига енгил таъсир қилади, натижада юз мушакларининг тонуси тикланади, қон айланиши яхшиланади. Шунингдек, лимфодренаж коллаген ва эластин ишлаб чиқарилишини ҳам рағбатлантиради.
Лифтинг
Ултратўлқинли аппарат билан дерманинг чуқур қатлами ва бириктирувчи мушакларга таъсир қилади. Маълумки, ёш ўтиши билан мушаклар ва заифлашади ва бу юз контурида ҳам акс этмай қолмайди. Муолажада ёғ коллаген толалари таъсирлангани ва ёғ ҳужайралари қисқаргани ҳисобига тери сезиларли даражада таранглашади. Лифтинг бугунги кунда жарроҳлик йўли билан терини таранглаштиришга хавфсиз муқобил бўла олади. Хавфсизлиги ва тикланиш учун вақт кетмаслиги билан ўзига хос саналади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинади
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди