Куз фаслида барча сабзавотлар билан биргаликда турп ҳам севиб истеъмол қилинади. Турпдан салат ва таомларда унумли фойдаланилади. Қуйида доимо истеъмол қилинадиган ушбу маҳсулотнинг хусусиятлари билан танишиб чиқинг.
Витамин ва минераллар манбайи
Турп — C витаминининг манбайи бўлиб, организмда ёш коллаген оқсилини ишлаб чиқаришда ёрдам беради ва вирус ҳамда касалликлардан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, турп таркибида B гуруҳи витаминлари, калий, кальций, магний ва темир бор.
Қонда шакар миқдорини назорат қилишга ёрдам беради
Қондаги қанд миқдорининг кескин ўзгариши организм учун жуда кўп нохуш оқибатларга олиб келади. Энг зарарсизлари иштаҳанинг ортиши ва ортиқча овқатланиш ва натижада иккинчи тоифа диабетнинг ривожланишидир. Турп таркибидаги кимёвий бирикмалар эса қондаги глюкоза кўтарилишининг олдини олади ва метаболик жараёнларни тартибга солади.
Антиоксидантларга бой
Антиоксидантлар сурункали касаллик ва қариликка қарши курашда энг катта ёрдамчилардир. Улар оксидланиш жараёнлари билан самарали курашади ва ҳужайраларни эркин радикаллар шикастлашидан ҳимоя қилади. Турп бошқа илдизли сабзавотлар қаторида, турли антиоксидант бирикмаларга бой ва улар нафақат илдиз сабзавотнинг ўзида, балки ўсимликнинг барглари ва уруғларида ҳам учрайди.
Парҳезбоп маҳсулот
Турп ўзининг барча афзалликлари билан бирга паст калорияли маҳсулотдир. Бир стакан хом турпда атиги 20 калория, клетчатка ва ҳатто оз миқдорда ўсимлик оқсили бор. У салат, таом ва сендвичларга қўшилиши мумкин. Илдиз сабзавот нафақат фойдали, балки узоқ вақт очликдан ҳам халос қилади.
Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди
Бир неча асрлар илгари одамлар турли шамоллашларни асал ва хом турп билан даволаган. Илдиз сабзавот гликозидларга бой бўлиб, бу моддалар нафақат ўзига хос таъмни беради, балки организмни вируслар ва патоген бактериялардан ишончли ҳимоя қилади. Турп кучли микробларга қарши хусусиятларга қўшимча равишда, витамин ва минералларнинг, айниқса, C витамини, калий, магний ва марганецнинг кўплиги туфайли тананинг иммунитет ҳимоясини мукаммал даражада мустаҳкамлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...