10:23 / 10.09.2021
2 701

Куз фаслида айни муддао бўлган 3 витаминли сув рецепти

Куз фаслида айни муддао бўлган 3 витаминли сув рецепти
Фото: Harper’s Bazaar
Сувнинг фойдаси ва унинг организмнинг меъёрий фаолияти учун фойда экани барчага яхши маълум. Ушбу табиий антиоксидант танани кислород билан таъминлайди, метаболизмни яхшилайди, мия фаолиятини яхшилаб, организмдаги ҳаёт учун муҳим бўлган жараёнларни яхшилайди. Аммо сув фойдали экани сабаб ҳамма ҳам ширин шарбат ва газланган ичимликлардан воз кечавермайди.

Уни канда қилмасликнинг энг яхши усули витаминли сув истеъмол қилиш ҳисобланади. Оддий сувга севимли мевалар, сабзавот ва гиёҳларни қўшиб, нафақат таъмини мазали, балки ифорини ҳам хушбўй қилиш мумкин. Шунингдек, сувни фойдали хусусиятларини ошириб, кундалик рационни айниқса авитаминоз даврида муҳим саналган витаминлар билан бойитиш мумкин. Бундай сув таркибида табиий шакар мужассам бўлибгина қолмай, парҳезбоп ҳам саналади.

Танланган таркибга кўра витаминли сув организмни тозалашга ҳисса қўшади, иммунитетни мустаҳкамлаб, моддалар алмашинуви ҳамда тери аҳволини яхшилайди. Масалан, C витаминига бой бўлган лимонли сув ҳазм тизимини яхшилаб, тери аҳволига ижобий таъсир қилади. Куздаги авитаминоз вақти, айниқса эҳтиёж юқори бўлган уч хил витаминли сув рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бунинг учун тозаланган маҳсулотларни бутилка ёки банкага солиш, устидан сув қуйиб совиткичга жойлаш кифоя. Янада фойдали бўлиши учун ичимликни кечаси тайёрлаб қўйиш тавсия қилинади.

Олма, нок, олхўри ва долчин
Ушбу маҳсулотлардан тайёрланадиган ичимлик организмни тозалаш хусусиятига эга бўлади ва метаболизмни жадаллаштиради. Олмада антиоксидантлар мужассам бўлади, долчин иммунитетни мустаҳкамлайди, қондаги шакар миқдорини меъёрлаштириб, энергия билан таъминлайди.

Апельсин, долчин ва ванилдан тайёрланадиган ичимлик
Апельсин таркибидаги C витамини ва антиоксидантлар сабаб ушбу мазали ичимлик энергияга тўлишга ва ҳатто ёмғирли кунларда ҳам киши ўзини кучли ҳис қилишига ёрдам беради.

Занжабил, ялпиз, бодринг ва лайм
«Сасси» деб номланадиган ушбу ичимлик организмни тозалашга ёрдам беради, ёғларни эритиб, шишларни бартараф қилади. Бу ҳали ҳаммаси эмас унинг истеъмолидан кейин соч ва тери аҳволи яхшиланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Куз фаслида айни муддао бўлган 3 витаминли сув рецепти