Фото: «Домашний очаг»
Кўчадаги жазирама ва янги пойабзал оёқда қадоқ пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундай вазиятда оғриқни камайтириш, яранинг битиши ҳамда инфекция тушмаслиги учун нима қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат бериб ўтамиз.
Пойабзални алмаштиринг
Қанчалик ўзига хос кўринмасин, ҳавога мос деб сотиб олинган туфли оёқда қадоқ пайдо бўлишига олиб келадиган бўлса, ундан воз кечган яхши. Бунинг ўрнига янги бўлмаса ҳам оёқни урмайдиган ҳамда қулай вариантни кийинг.
Ярага ишлов беринг
Қадоқни эҳтиёткорлик билан оқар сув билан ювинг. Кейин эса атрофига исталган антисептик — 3 фоизли водород пероксиди, спирт ёки ёд эритмаси билан ишлов беринг. Яранинг ўзини таркибида спирт бўлган эритма билан артманг. Бу куйишга олиб келади ва яранинг битиши қийинлашади.
Maздaн фойдаланманг
Кўпчилик исталган яра битиши учун крем ёки маздан фойдаланиш керак деб ҳисоблайди. Дерматологлар эса ҳўл яранинг битишини ёмонлаштиргани сабаб маз ва кремлардан фойдаланмаслик керак деб ҳисоблайди.
Пластирдан фойдаланиш
Ҳаво қанча кўп бўлса, зарарланган қисм шунча тез битади. Шунинг учун ҳам қадоқ устига пластир ёпиштирманг. Дока боғлам ёки докаси бор пластирдан эса фойдаланишингиз мумкин. Оддий пластир ёпишиб қолади, кўчирганда эса терини янада кучлироқ шикастлайди.
Боғлам ва ванна қабул қилиш
Бир пластир билан бир неча кун давомида юриб бўлмайди. Имкон бўлиши билан уни кун ўртасида алмаштириш, уйқудан аввал эса эҳтиёткорлик билан олиб ташлаш керак. Ванна қабул қилганда эса яра ёпилган бўлгани яхши.
Оғриқсизлантириш
Арзимасдек туюлгани билан кичкина қадоқ кечаси оғриқ бериши мумкин. Бундай вазиятда ибупрофен айни муддао бўлиши мумкин.
Шифокорга мурожаат қилинг
Қадоқдан пайдо бўлган яра битмаса, оғришда давом этса, инфекция тушган бўлиши мумкин. Дерматологга мурожаат қилинг ва унинг тавсияларига амал қилинг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...