11:55 / 27.09.2021
2 375

Болаларга хос депрессия: Ҳар бир ота-она билиши керак бўлган 8 хавфли симптом

Болаларга хос депрессия: Ҳар бир ота-она билиши керак бўлган 8 хавфли симптом
Фото: «Домашний очаг»
Депрессиядан нафақат катталар, бали болалар ҳам азият чекиши мумкин. Стресс, ҳаётидаги кескин ўзгаришлар, қадрли деб билган яқинларидан айрилиш ва организмдаги гормонал ўзгаришлар унга депрессияда дарак бериши мумкин.

Ўқишининг ёмонлашиши
Боланинг баҳолари ҳеч қачон ўзидан-ўзи пасайиб қолмайди, бунинг ҳамиша қандайдир муҳим сабаб бўлади. Бунга синфдошлар ва ўқитувчилар билан можаролар, уйда эътиборнинг етишмаслиги, қийинчиликлар ва мавзуларни ўзлаштириш – буларнинг бари сабаб бўлиши мумкин. Қолаверса, ўқишга етарлича куч ва мотивация топа олмаслик билан боғлиқ депрессия ҳам баҳоларнинг ёмонлашишига таъсир қилиши мумкин.

Кўп ухлаш
Депрессия вақтида уйқу сифати бузилади ва тунда нафақат организм, балки мия ҳам дам олишга улгурмайди. Оқибатда уйқу учун кўпроқ вақт кетади ва шунда ҳам энергия етмайди. Депрессиядан азият чекадиган бола ва ўсмирларда кундузи ухлаш кузатилади. Қолаверса, тонгда уйғонишга қийналади ва кўпроқ ухлаш учун эрталабки дарсларни ўтказиб юборади.

Кам мулоқот қилиш
Депрессияда одамлар кўпроқ, ўзини-ўзи яккалашга ҳаракат қилади. Мулоқот ва суҳбатлашиш учун ўзи шундоқ ҳам етишмаётган энергия кўп талаб қилинади. Болангиз дўстларининг таклифини инкор қилса, сезиларли даражада кам мулоқот қиладиган бўлиб қолса бунга эътибор беринг ва керак бўлса, мутахассисга мурожаат қилинг.

Ўйин-кулгидан воз кечиш
Боланинг на боғга, на кино ва байрамларга нафақат сиз, нафақат дўстлари билан ҳам боргиси келмай қолиши мумкин. Бу жуда ҳам хавотирли симптом саналади: меъёрда ўйин-кулги одамга куч ва энергия беради, тинчланиш, дам олиш ҳамда тетиклашишга ёрдам беради. Аммо депрессияда исталган ҳаракат, ҳатто ижобийси ҳам энергиянинг ҳаддан ортиқ камайишига олиб келади. Шунинг ҳисобига одам ҳатто одатда хурсанд қиладиган нарсалардан ҳам воз кечиб, куч тежашга ҳаракат қилади.

Тушкунлик
Ўсмирлик осон бўлмаган давр ҳисобланади. Аммо гап депрессия ҳақида кетаётган бўлса, одамни ҳозирги замон, келажак ва ҳатто ўтмиш ҳам хурсанд қилмайди. Энергия ва қувончни бахтли хотираларга жамлаш ўрнига қайғу ва ғамга қўшимча сабаб деб билади.

Одатдагидан кўпроқ йиғлайди
Кўз ёшлар – негатив эмоцияларни ифодалашнинг оддий ва самарали усули. Аммо арзимас муваффақиятсизлик ва хафагарчиликлар ҳам йиғига сабаб бўладиган бўлса, мутахассисга мурожаат қилиш керак.

Таскин беришларини хоҳламаса
Одатда нимадир ўхшамаганида одам ёрдам ва таскиндан бош тортмайди, аммо депрессия вақти одам қўшимча айбдорлик ҳиссини туяди. Гап шундаки, бундай вақтда кимдир таскин берса улар янада кўпроқ азоб чекади. Бола ёки ўсмир тасалли ҳамда юпатишни, шунингдек, далда беришларини истамаса бепарво бўлмаслик тавсия қилинади.

Овқатланиш билан боғлиқ одатларнинг ўзгариши
Иштаҳанинг ўзгариши – бўғилиши ва очилиши депрессияга хос симптом бўлиши мумкин. Кескин ва етарли даражада кучли ўзгариш – энг асосий аломат ҳисобланади. Агар у бошқа симптомлар билан кечадиган бўлса, мутахассисларга мурожаат қилинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Болаларга хос депрессия: Ҳар бир ота-она билиши керак бўлган 8 хавфли симптом