17:54 / 27.09.2021
2 032

Янги кийим сотиб олишдан аввал ўйлаб кўриш керак бўлган 5 та масала

Янги кийим сотиб олишдан аввал ўйлаб кўриш керак бўлган 5 та масала
Фото: Elle
Харид амалга оширишдан аввал ҳар бир хотин-қиз қуйидаги саволларни ўзига бериб кўриши, шу асосида қарор қабул қилиши керак.

Бу кийим гардеробдаги бошқа либослар билан мос тушадими?
Юбка, шим, блузка умуман нима харид қилишингиздан қатъи назар, бор кийимларингиз билан қанчалик мос туриши ҳақида ўйлаб кўринг. Агар гардеробингизда янги модель билан мос тушадиган кийим бўлмаса, яхшиси бекорга пул сарфламанг.

Гардеробимда шунга ўхшаш нарса борми?
Гардеробингизда оддий, қора босоножка бор бўлса яна худди шу ранг ва кўринишдагисини олганингиздан нима наф? Гул принти туширилган кўйлакларни ҳам шундай кўпайтиришда мантиқ йўқ. Бу қоида базовий кийимларга тааллуқли эмас. Сипо кўринишдаги, безакларсиз шим, футболка ва кофтани иккинчиси зарар қилмайди.

Фото: Elle
Қандай матодан тикилган?
Оддий жинси ва футболканинг ҳам қандай матодан тикилганига эътибор бериш керак. Пластикдан тайёрланган туфли қанчалик чиройли бўлмасин, сайёрада бир юзлаб йил бўлиши, парчаланганда зарарли моддалар тупроққа тарқалиши мумкинлигини унутманг. Акрилдан тикилган синтетик свитер бир неча мавсумдан кейин чиқиндига ташланмасин десангиз, табиий матоли моделларга эътибор қаратинг. Жун матосидан тикилган вариантлар эса жонга тегиши мумкинлигини унутманг.

Фото: Elle
Чегирмада бўлмаса ҳам харид қилган бўлармидим?
Кўпчилик sale деган ёзувни кўриши биланоқ мантиқсиз фикрлай бошлайди. Бир марта кийиладиган яшил, кенг кўйлакни харид қилгандан нима фойда? Гардеробингизда тиқилиб ётган мини юбкани-чи, яна биттага кўпайтириб нимага эришасиз? Ушбу саволларни ўзингизга бериб кўринг.

Фото: Elle
Эртага ҳам бу кийимни олишни хоҳлайман?
Ёмон кайфият билан дўконга кириб, янги кийим билан хурсанд уйга қайтиш ҳолати кўпчиликка бегона эмас. Гап шундаки, янги нарсани сотиб олиш кайфиятни кўтаргандек туйилгани билан, бир кундан кейин тўғри келмаслиги ҳамда мослаб бўлмаслигини тушуниб етишингиз мумкин. Шу сабаб ҳам олмоқчи бўлган нарсангизни эртага қолдириб, тонгда тўғри қарор қабул қилиш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Янги кийим сотиб олишдан аввал ўйлаб кўриш керак бўлган 5 та масала