5 095
Гулчеҳра Эшонқулова турмуш ўртоғидан 13 ёш катталиги ҳақидаги гаплардан чарчагани ҳақида гапирди
Турмуш ўртоғи ва икки фарзанди билан АҚШда яшайдиган актриса Гулчеҳра Эшонқулова ўз YouTube каналида мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди. Актриса янги видеосида илк марта АҚШга қандай ва нима сабабдан кетгани ҳамда қандай мавзудаги саволлар уни чарчатгани ҳақида гапирди.
«Америкага кетиш хаёлимизда ҳам бўлмаган. Туркиядан кетиб, Ўзбекистонга борганимизда ўғлимиз Амирбек тинимсиз касал бўла бошлади. Билмадим, балки бунга унинг денгизли ўлкада туғилгани сабаб бўлгандир. Ўзбекистонда олти ой турган бўлсак, ўғлимнинг касалдан боши чиқмади. Дорихонадан пакет-пакет дори таширдик. Лекин шамоллаши кетмасди. Хуллас, қайнотам Америкада бўлгани учун биз ҳам шу ерга келдик. Келган кунимиз ёмғирли ҳаво эди. Ўша куннинг ўзидаёқ ўғлимизнинг бурун оқишлари тўхтади», — дейди Гулчеҳра Эшонқулова.
Актриса мухлисларига Америкага тақдир тақозоси билан боргани ҳақида сўзлаб берди.
«Мен ишлаб, ўқиб юрганимда уч марта Америка визасини олганман. Биринчи марта Америкада айланиб кетиш истагида виза олганман. Лекин ‘съёмка’ларим туфайли кела олмаганман. Иккинчи марта яна виза олиб, яна бора олмадим. Учинчи марта виза ҳам, самолёт чиптасини ҳам сотиб олдим. Шунда отдан йиқилиб, ўн кун ётиб қолганман. Аллоҳ боришимни хоҳламаган. Ўшанда палатада ётиб, Америкада табиий офат бўлгани, рейслар бекор қилингани ҳақидаги хабарларни кўрганман. Аллоҳ мени табиий офатдан ҳимоя қилиб, мени отдан йиқитиб қўйганини англаганман», — дея сўзларини давом эттиради актриса.
Гулчеҳра Эшонқулова шунингдек, турмуш ўртоғи билан ораларидаги ёшни муҳокама қилаётганларга ҳам мурожаат қилди:
«Бу тақдир, шунинг учун менга ҳар хил изоҳларни ёзманглар. 13 ёш кичкинага тегдингиз, деманглар. Бу нарсага олти йил бўлди. Биз икки фарзанднинг ота-онаси бўлдик, бахтли яшаяпмиз. Бу нарсани ҳадеб ёзаверишдан чарчамадингларми? Чарчамаган бўлсанглар, ёзаверинглар. Биз учун бу кулгили», — дейди актриса. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди