12:43 / 07.10.2021
3 291

Узум шакарга бойми ёки витаминларга?

Узум шакарга бойми ёки витаминларга?
Етиштирилиши узоқ тарихга бориб тақаладиган узум мазали эканидан ташқари организм учун фойданинг кони экани билан ҳам ўзига хосдир. Ушбу мевани нима учун рационга киритиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Озуқавий моддаларнинг манбайи
Бир бош узумда C витамини кунлик меъёрининг тўртдан бир қисми, К витаминининг деярли 20 фоиз мужассам бўлади. Иммунитетни мустаҳкамлашдан ташқари, C витамини ДНКнинг мустаҳкамланиши, коллаген ва «бахт гормони» — серотониннинг ишлаб чиқарилиши учун аҳамиятли саналади. Бундан ташқари, C витамин таомлар таркибидаги темир моддасини сўрилишини сезиларли даражада яхшилайди. Ўтказилган тадқиқотларда қондаги C витаминининг юқори экани билан ёғ эриши ўртасида алоқадорлик борлиги аниқланган. Бу натижа нафақат машғулотлар, балки тинч ҳолатга ҳам тааллуқли. Суяклар шаклланишида муҳим ҳисобланган К витамини етишмаганда синишлар хавфи кўпайиши мумкин. Шунингдек, узум таркибида B гуруҳи витаминлари, калий ва марганец сингари озуқа моддалари ҳам бисёр бўлади.

Иммун тизимини мустаҳкамлайди
Юқорида таъкидланган А ва C витаминларидан ташқари узум табиий микробларга қарши хусусиятига экани билан ҳам иммунитетни мустаҳкамлайди. Ундаги сувнинг сероблиги эса қон айланиши, организмдан токсинларни чиқиб кетиши учун ҳисса қўшади.

Организмни антиоксидантлар билан таъминлайди
Узум яллиғланиш жараёнларини олдини оладиган, қон айланишини яхшилайдиган антиоксидантларни ўз ичига олади. Мия фаолияти учун аҳамиятли саналган антиоксидантлар эрта қаришни олдини олиш хусусиятига ҳам эга. Қизил ва қора узум таркибида мужассам бўладиган кверсетин нейродегенератив касалликлар, масалан, Альцгеймердан ҳимоя қилади.

Уйқуни меъёрлаштиради
Узум таркибидаги табиий мелатонин уйқуни сифатли бўлишини таъминлайди. Ушбу гормон етарли миқдорда бўлмаса, уйқу соғлом бўлмайди. Унинг етишмаслиги эса депрессия, иккинчи даражали қандли диабет, юрак касалликлари ҳамда семиришга олиб келади.

Ошқозон ичак трактини меъёрлаштиради
Бир бош узумда 1-2 грамм клетчатка борлигига қарамай, ушбу мева ичакларнинг фаолияти меъёрда бўлишига ёрдам беради, полифеноллар соғлом микробиомани ўсишига ҳисса қўшади.

Юрак саломатлигини яхшилайди
Узум юрак саломатлиги учун фойдали. У юрак-қон томирларини мустаҳкамлаб, қон босимини пасайтиради. Қон айланишини яхшилаб, яллиғланишларни камайтиради. Тадқиқотларда узумнинг «ёмон» холестеринни камайтириши аниқланган.

Кўз учун фойдали
Узум таркибидаги зеаксантин ҳамда лютеин кўз пардаси ва гавҳарини ҳимоя қилади. Улар кўриш қобилиятини яхшилаб, кўзнинг қуришида ёрдам беради. Ёрқин ёруғлик сабаб пайдо бўладиган стрессдан кейинги тикланиш вақтини қисқа бўлишини таъминлайди. Шунингдек, молекуляр дегенерация ва катаракта ривожланиш хавфининг олдини олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Узум шакарга бойми ёки витаминларга?