Фото: Harper’s Bazaar
Олма ва нок умумлашмасини эсга соладиган мева, асосан, Ўрта Осиё, Эрон, Кавказ ва Кавказорти мамлакатларида пишиб етилади.
Беҳи қадимги Юнонистонда етиштирилган бўлиб, у севги ва унумдорлик рамзи ҳисобланиши билан бирга «олтин олма» номини олган. Беҳини йиғиш мавсуми куз фаслининг охирига тўғри келади. Шу сабаб ҳам ҳозир ушбу мева ҳақида маълумотга эга бўлишнинг айни вақти.
Таркиби ва фойдали хусусиятлари
Фойдали моддаларнинг кони ҳисобланган беҳи А, В, С, Е ва РР гуруҳи витаминлари, шунингдек, темир моддаси, клетчатка, кальций ҳамда антиоксидантларга бой. Унинг таркибидаги пектин ҳазм жараёнини меъёрлаштиради. Темирнинг мўл экани ҳисобига анемияга қарши яхши самара беради. Қолаверса, беҳи антисептик ва қон тўхтатувчи хусусиятига эга.
Кимларга мумкин эмас?
Ошқозон касалликлари ва ярасидан азият чекадиган беморларга беҳидан тийилиш тавсия қилинади. Кучли буриштирувчи хусусиятга эга экани сабаб спазм келтириб чиқариши ва аҳволнинг ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин