Фото: Pinterest
Ҳатто энг севимли маҳсулотлар ҳам куз—қиш мавсумида душманга айланиши мумкин. Қуйида «қора рўйхат»га киритишга арзийдиган маҳсулотлар ҳақида билиб олинг.
Совуқ мавсумда тана «энергия тежаш» режимини ёқади, чунки етарли миқдорда қуёш нури ва иссиқлик ҳосил бўладиган қувват манбалари йўқ. Озиқ-овқат маҳсулотлари – бирозгина исиниб олиш ва етарли миқдорда озуқа моддалари билан таъминлашнинг энг мақбул усулларидан биридир. Аммо совуқ об-ҳавода истеъмол қилмаслик керак бўлган маҳсулотлар ҳам мавжуд.
Фаст-фуд маҳсулотлари
Куз-қиш мавсумида юқори калорияли, аммо озуқавий қиймати паст бўлган овқатлар ҳақиқий душмандир. Бундай озиқ-овқатнинг организм учун самарадорлиги жуда кам. Уларни истеъмол қилиш орқали фақат калория ва фойдали моддаларнинг минимал даражасига эга бўлиш мумкин, холос.
Бу барча тез тайёрланадиган таомлар, юқори даражада қайта ишланган овқатлар – чипслар, француз картошкаси, колбаса маҳсулотларини ўз ичига олади. Ушбу маҳсулотларни оддийроқ бўлса-да, аммо тўйимли комбинациялар билан алмаштириш яхшироқдир.
Яхна таомлар
Газпачо, лавлаги, окрошка каби яхна таомлар овқат ҳазм қилишни секинлаштиради. Улар ёз учун мўлжалланган, қишда эса танани совутмайдиган овқатни истеъмол қилмаслик яхшироқдир.
Мавсумий бўлмаган маҳсулотлар
Мавсумий сабзавотлар ва меваларга устунлик бериш лозим. Қишда улар янги музлатилганлар билан алмаштирилиши мумкин. Мисол учун, совуқ мавсумда биз учун янги узилган кўкатларни топиш қийин, аммо музлатилганлар фойдали хусусиятларини ва таъмини сақлаб қолади. Ёки оқ ва қизил карам, брокколи, гулкарам ва Брюссель карамлари музлатилган ҳолда фойдали хусусиятларини мукаммал даражада сақлайди.
Шакарга бой овқатлар
Бир қарашда, қишда ширинлик билан тўлиқ завқланиш мумкиндек туйилиши мумкин, чунки йилнинг шу даврида танага қўшимча энергия керак. Аммо шуни тушуниш керакки, юқори шакар миқдори иммунитетни пасайтиради. Шу сабабли инсон аслида ўзи касаллик хавфига дучор бўлади.
Куз ва қишда, керакли ширинликни олиш учун мева ва резавор меваларда кўпроқ истеъмол қилиб, рационда қўшилган шакар миқдорини камайтириш яхшироқ. Мевалар иммунитет тизимига вируслар ҳужумларини енгишга ёрдам берадиган витамин ва антиоксидантларга бой.
Спиртли ичимликлар
Шунингдек, диетада спиртли ичимликларни ўз ичига олган ичимликлар миқдорини камайтириш керак. Спиртли ичимликларнинг ўзи жуда юқори калорияга эга. Бундан ташқари, у метаболизмни секинлаштиради ва очлик туйғусини кучайтиради, бунинг фонида совуқ ҳавода ортиқча овқатланиш ва вазн олиш хавфи туғилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи