11:48 / 11.11.2021
1 787

Сочларни совуқ ҳаводан ҳимоя қилишнинг 8 усули

Сочларни совуқ ҳаводан ҳимоя қилишнинг 8 усули
Фото: «Домашний очаг»
Совуқ ҳавода сочлар тўғри парвариш қилинмаса, улар ёрқинлигини йўқотади, қуруқ ҳамда синувчанлиги ортади. Қуйидаги маслаҳатлар куз-қиш фаслида сочларни соғлом сақлашга ёрдам беради.

Бош кийими кийинг
Сочни қор, шамол ва ёмғирдан сақлаш лозим, чунки улар сочни янада сийраклаштиради. Соч турмаги бош кийими остида электрланмаслиги учун сочларни фен билан қуритишдан олдин махсус спрейдан фойдаланиш мумкин.

Ҳаво намлагичдан фойдаланинг
Сочларга нафақат совуқ об-ҳаво, балки иссиқлик қурилмаси билан жиҳозланган квартираларнинг қуруқ ҳавоси ҳам зарарли. Ҳаво намлагичи ёрдамида 40-50 фоиз намликни сақлаб, сочларни соғлом сақлаш лозим.

Соч учини кесиб туринг
Сочларнинг гуллашининг олдини олиш учун ҳар 4-8 ҳафтада уларнинг учини кесиш керак. Жуда кўп кесиш шарт эмас, бор-йўғи 1-2 сантиметрдан олиб ташлаш кифоя қилади. Шунда соч турмаги яна янги ва чиройли кўринишга эга бўлади.

Сув ҳароратини пасайтиринг
Кўчадан уйга қайтгандан кейин сочларни ювишда сувни совуқроқ қилиш керак. Сочни илиқ ёки совуқроқ сув билан ювиш тавсия этилади. Иссиқ душ уларни намлигини қуритади, натижада соч толаси янада мўртлашади.

Фендан фойдаланманг
Қишда сочлар кўпроқ қуришга мойил бўлади. Фен том маънода улардаги намликни камайтириб, табиий порлашидан маҳрум қилади. Имкон бўлса, сочларни табиий равишда қуритиш керак.

Нам сочлар билан кўчага чиқманг
Нам сочлар ва совуқ ҳаво – мутлақо яхши эмас. Бундай вақтда шамоллаб қолиш ҳеч гап эмас, шунингдек, сочларга ҳам зарар етиши мумкин. Тўғри, фен ёрдамида соч қуритиш жуда фойдали бўлмаса-да, икки карра зарар кўришдан кўра яхшироқ.

Ёғлардан фойдаланинг
Совуқда сочлар учун кокос ёки арган каби ёғларга асосланган косметикадан кўра яхшироқ ҳимоя йўқ. Сочни ортиқча зўриқтирмасдан озиқлантириш учун енгил тузилишга эга маҳсулотларни қўллаш мумкин.

Ғамхўрликни оширинг
Сочни қишда парвариш қилишда асосий эътиборни намлантиришга қаратиш керак. Қолаверса, тегишли таъсирга эга кондиционердан фойдаланиш ва ҳафтада бир марта сочга ниқоб қилиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сочларни совуқ ҳаводан ҳимоя қилишнинг 8 усули