3 858
Муқаддас Саъдуллаева Йигиталининг яна бир марта уйланишига қарши эмаслиги, Райҳон клипига таклиф қилса, суратга тушиши ҳақида
Актриса Муқаддас Саъдуллаева «Salom Live» YouTube-каналига интервью берди. Интервью давомида актриса турмуш ўртоғининг аввалги никоҳларидан бўлган фарзандларини соғиниши, Райҳоннинг клипидан таклиф бўлса, розилик бериши ҳамда турмуш ўртоғининг яна бир марта уйланишига қандай шарт билан рози бўлиши ҳақида сўзлаб берди.
Муқаддас Саъдуллаеванинг айтишича, Йигитали Мамажонов эгизак ўғиллари Ислом ва Имронни соғинади, бироқ маълум сабабларга кўра улар билан учраша олмайди.
«Одамлар ўйлайди, болаларини эсдан чиқариб юборган деб. Лекин унақа эмас. Фикр-у хаёллари фақат фарзандларида. Ўғлимизнинг ҳар битта хатти-ҳаракатларини Ислом ва Имронга ўхшатадилар. Мен уларнинг кўришишини жудаям хоҳлайман. Фарзандларимиз танишиб, бирга айланишга бориб, аҳил бўлиб улғайишини хоҳлайман. Умид қиламанки, улар тез кунда кўришишади», — дейди актриса.
Шунингдек, актриса Райҳон агар клипига таклиф қилса, розилик бериши ҳақида ҳам гапирди.
«Агар шунақа бўладиган бўлса, бошқа эркак билан партнёр бўлмасам, тушаман, албатта. Менинг уларга ҳеч қанақа ёмонлигим йўқ. Ҳурмат қиламан уларни. Агар мени нотўғри тушуниб қолган бўлсалар ҳам, узр сўрайман», — дейди Муқаддас.
Актриса турмуш ўртоғига яна бир хотин олиб беришга қандай шарт билан рози бўлиши ҳақида шундай дейди:
«Баъзан ёнимиздан чиройли қиз ўтиб қолса, рашкимни келтириш учун ‘Онаси, жаннатлардан жой эгаллашни хоҳламайсизми?’, деб қоладилар. Эрига иккинчи хотин олиб берган аёлга жаннатдан жой нақд бўлади, деган маънода. Мен рози бўлишим мумкин, фақат уйланадиган аёлингиз ҳақиқатан турмуш қуриш умидида юрган ногирон, чўлоқ ёки букри қиз бўлиши керак, дейман. Чунки уларнинг ҳам бахтли бўлишга ҳаққи бор. Булар эса ‘Йўқ, менга чиройлиси керак, дейдилар». “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди