11:02 / 17.11.2021
2 032

Таомни тезроқ пиширишга ёрдам берадиган 10 та лайфхак

Таомни тезроқ пиширишга ёрдам берадиган 10 та лайфхак
Фото: Freepik
Уй бекаларининг юмушини осон қилишга ҳисса қўшадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Пастани товада пиширинг
Паста тезроқ пишиши учун уни деворлари баландроқ бўлган товада пишириш яхши иш беради. Бунинг учун совуқ сув қуйилган товага макаронларни солиш кифоя.

Сули ва дуккакли маҳсулотларни ивитиб қўйинг
Сули ва дуккакли маҳсулотларни ивитиб қўйиш орқали организмга сингмайдиган фитин кислотасидан қутилиш ҳамда тез пишишини таъминлаш мумкин бўлади.

Қолган маҳсулотларни музлатиб қўйинг
Гуруч ёки бошқа маҳсулотни кўпроқ пишириб юборган бўлсангиз, қолганини ҳеч иккиланмай музлаткичга солиб қўйинг. Керак бўлганида олиб ишлатаверасиз.

Мева ва сабзавотларни ҳам музлатиб қўйинг
Бўлакларга бўлинган, шунингдек, қорайиб қолишни бошлаган мева ва сабзавотларни ҳам музлаткичга солиб қўйишингиз мумкин. Кейин уларни олиб смузи тайёрлаш учун фойдалансангиз бўлади.

Саримсоқни овқат сўнгида қўшинг
Тез қорайиб, аччиғи чиқиши мумкинлиги сабаб саримсоқни овқатнинг охирида қўшиш тавсия қилинади.

Музлаган гўштни металл идишда эритинг
Иссиқлик ўтказиши юқори экани сабаб ҳам гўштни металл идишда эритиш тавсия қилинади.

Занжабилнинг янгисини танланг
Занжабилнинг таъми ёқса, аммо уни тозалашга вақтингиз бўлмаса, уни янгисини танлаб, қирғичдан чиқаринг.

Қалампирни ҳам музлатинг
Бир уринишда ҳаммаси ишлатилмагани сабаб ҳам кўпинча қалампирнинг қолган қисми совиткичга қўйилади. Баъзида эсдан чиққани сабаб эса ёмон бўлиб қолиши ҳам мумкин. Шу сабаб ҳам уни музлаткичда сақлаш тавсия қилинади, керак бўлганда олиб ишлатаверасиз.

Сабзавотларни артманг
Сабзавотлардан шўрва ёки рагу тайёрламоқчи бўлсангиз, пўстини артмасдан чўтка ёрдамида тозаласа ҳам бўлади. Шунда фойдали хусусиятлари сақланиб қолади ва таъми ҳам ўзгармайди.

Тухумнинг сариғини оқидан баклажка ёрдамида ажратинг
Баклажканинг тепа қисмини бироз қисиб, тарелкага чақилган тухум устига олиб келин. Сариғини олгандан кейин баклажкани қўйиб юборинг. Вақтингиз тежалиши аниқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Таомни тезроқ пиширишга ёрдам берадиган 10 та лайфхак