Хитойлик аёл совуқда ишга келган икки ходимига BMW совға қилди

Дунё1 дақиқа ўқиш143
Хитойлик аёл совуқда ишга келган икки ходимига BMW совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторан эгаси бўлган аёл ўзининг икки нафар ходимига BMW автомобилини совға қилди. У ишчиларининг ҳар куни электроскутерда ишга қатнаши ва совуқ ҳавода қийналаётганини кўриб, уларни машина билан тақдирлашга қарор қилган.

South China Morning Post нашрининг ёзишича, воқеа Хенан провинциясининг Сзясзо шаҳрида содир бўлган. Ресторан раҳбари Ма Янли сентябрь ойи охирида ходимларининг ишга келишда ноқулай об-ҳаво шароитига дуч келаётганига эътибор қаратган.

Шундан сўнг у меҳнатсеварлиги билан ажралиб турган икки ходимини рағбатлантиришга қарор қилган. Тадбиркор аёл уларни йиғилиш вақтида кутилмаганда BMW автомобиллари сотиладиган салонга олиб борган. Маълум бўлишича, машиналарнинг пули олдиндан тўлиқ тўланган.

Ikki ayol kulrang avtomobil yonida guldasta bilan jilmayib turibdi.

Ма Янлининг таъкидлашича, рестораннинг ривожланишида ҳар бир ходимнинг ҳиссаси бор. Шунинг учун у ўз ишига масъулият билан ёндашадиган ходимларига миннатдорчилик билдиришни истаган.

Нашр маълумотига кўра, ҳар бир автомобилнинг қиймати 45 минг долларни ташкил этган. Натижада тадбиркор аёл икки нафар ходими учун жами 90 минг доллар сарфлаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?