Фото: Vogue
Агар маҳсулотлар миқдори ошириб юборилмаса, зарарлиси фойдалига алмаштирилса, қандли диабет билан касалланган беморлар ҳам хамирли егуликларни ейиши мумкин. Аммо истеъмол борасида меъёрни билиш ва жисмоний фаол бўлишни эсдан чиқармаслик керак.
Ун бу шунчаки бошоқли маҳсулотларнинг янчилиб, қайта ишланган варианти ҳисобланади. Бошоқлиларга нафақат буғдой, балки, сули, гречка, гуруч киргани сабаб ҳам уларнинг унидан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин. Айниқса, буғдой, сули ва жавдар уни кепагининг таркибидаги эрувчан клетчаткалар саломатлик учун фойдали ҳисобланади — ошқозонда улар ичаклар микрофлорасини озиқлантиришга хизмат қиладиган гелга айланади. Пишириш жараёнида таркибдаги ушбу клетчатка миқдори ўзгармайди.
Углевод қанча миқдорда бўлиши керак?
Кун давомидаги ҳар бир овқатланиш давомида 25-40 грамм углевод қабул қилиш билан чекланиш кераклиги айтилади. Агар ушбу углеводлар, асосан, клетчаткага бой сабзавот бўлса, унда бироз хамирли егуликларни истеъмол қилса бўлади. Аммо бу борада шифокорнинг кўрсатмаси кўпроқ муҳимдир. Чунки кимларгадир углевод миқдорини кўпроқ чеклаш тавсия қилиниши мумкин.
Ширин қандолат маҳсулотларининг таркибида нималар бўлади?
Бундай маҳсулотларда шакар, ун ва ёғ бўлиши гликемик индекснинг юқори бўлишини таъминлайди. Углевод ва глюкоза кўп бўлади. Қандли диабет билан касалланган беморларга ширин қандолат маҳсулотларидан тийилиш тавсия қилинади. Аммо соғлом одам ҳам бу борада меъёрни билиши керак, акс ҳолда соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни орттириб олиш мумкин.
Ширин қандолат маҳсулотининг 100 граммида:
калория — 350-400 ккал;
оқсил — 5-7 г;
ёғлар — 20 г;
углеводлар — 45-50 г;
клетчатка — 1-3 г.
Қуймоқ ва оладе
Мазали қуймоқ ва оладеларни шакар ва сариёғсиз пишириш имконсиз. Қандли диабетда эса айнан ушбу икки маҳсулотдан тийилиш тавсия қилинади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, қуймоқни сули ёрмаси ва тухумнинг ўзидан тайёрлаш тавсия қилинади. Унинг гликемик индекси нисбатан анча кам.
Нон
Юқори навли тозаланган буғдой унининг 30-50 фоизини бутун дон ёки бошқа бошоқлилардан тайёрланган унга алмаштириш тавсия қилинади.
Нон таркибидаги углевод ва клетчатка:
- ширин нон ва қандолат маҳсулотлари — 46 грамм углевод (ундан 3 грамми клетчатка, 11 грамми эса шакар);
- оқ нон — 49 грамм углевод (3 грамм клетчатка ва 5 грамм шакар);
- жавдар нон — 48 грамм углевод (6 грамм клетчатка ва 4 грамм шакар);
- бутун дондан тайёрланган нон — 43 грамм углевод (ундан 7 грамми клетчатка ва 6 грамми шакар).
Нон таркибидан бошқа қуйидаги маҳсулотларнинг ўрин олиши нафақат гликемик индекснинг юқори бўлмаслиги балки мазали ва тўйимли чиқишини ҳам таъминлайди.
Чиа уруғи
Чиа уруғида қон томирлар фаолияти учун муҳим бўлган аргинин бисёр бўлади. Қолаверса, ушбу маҳсулот холестерин миқдорини камайтириши ҳам тадқиқотларда аниқланган.
Зиғир уруғи
Зиғир уруғида нафақат аёллар, балки эркаклар учун ҳам муҳим бўлган фитоэстрогенлар сероб.
Қовоқ уруғи
Темир моддаси ва бошқа минералларнинг кони бўлган ушбу маҳсулотни доимий равишда истеъмол қилиш ҳужайраларнинг инсулинга бўлган сезувчанлигини яхшилаши мумкин.
Қўшимча тавсиялар
Яхшиси, хамирли егуликларни уйда, маҳсулотларнинг сифатли ва зарарсизини қўшиб, ўз қўлингиз билан тайёрланг. Тайёрлаш жараёнида қандли диабетда фойдали экани исботланган майдаланган ёнғоқларни қўшсангиз ҳам бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди