Фото: Marie Claire
Нафақат ташқи кўриниш, балки саломатликдаги жиддий муаммодан қутулиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида мутахассис Алексей Улишенко жавоб бериб ўтади.
Ушбу муаммога ечим топиш учун маҳаллий оғриққа қарши курашишнинг ўзи кифоя қилмайди. Дастлаб келиб чиқиш сабабларини аниқлаштириб олиш керак.
Букчайиб қолиш
Елка ва бўйин соҳасида зўриқиш ва олдинга эгилиш ҳолати кузатиладими? Гап шундаки, бўйин ва елкалар таянч аппаратининг бир қисми ҳисобланади. Организмда эса ҳамма нарса бир-бири билан алоқадор. Агар умуртқанинг пастки қисмларида муаммо бўлса, бу юқори қисмларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Одам бошини атиги 15° эгса, бўйинлар зўриқиши икки карра кўпаяди. 60° бўлганда эса зўриқиш тобора ортади. Оқибатда оғриқ ва оғирлик сезилади. Айнан шу сабаб ҳам китоб ўқиганда ёки компьютер қаршисида бошингизни тик тутишга ҳаракат қилинг.
Кўп ўтириш
Кунини, асосан, ўтириб ўтказадиганларда ҳам хавф юқори бўлади. Айнан шу сабаб иш орасида енгил машқларни бажаришга ҳаракат қилинг.
Сал нарсага ташвишланиш
Хавотир ва ташвишланганда ҳам елкаларни қисиб олиш кузатилиши мумкин. Шуни ёдда тутган ҳолда тинчланиш ва ортиқча асабийлашмасликка ҳаракат қилинг. Унутманг, ҳамма нарсага ечим топса бўлади. Ҳал қилиб бўлмайдиган муаммони эса ортга ташлаш керак.
Дискомфорт ва зўриқишнинг қандай хавфи бор?
Бўйин соҳасидаги дискомфорт муаммо тананинг бошқа қисмларида ҳам кузатилаётганидан дарак беради. Ушбу тана қисмидаги қон айланиши юздаги қон томирлар учун кислород ва озуқа манбаи ҳисобланади.
Агар мушаклар қисилиб турса, микроэлементлар билан таъминланишда муаммо кузатилади. Тўқималарнинг қон билан таъминланиши қийинлашади, лимфа бош соҳасида тўпланиб, шишлар пайдо бўлади. Бунинг ҳисобига юз тузилишида ўзгариш кузатилади, кўриш қобилиятида муаммо кузатилади, ажин пайдо бўлиб, бош оғриғи безовта қилади.
Бўйинлардаги зўриқишни бартараф қилишга ёрдам берувчи машқлар
- Қўлларни бўйин ва кўкрак қафаси соҳасига қўйиб, чуқур нафас олинг. Бу вақтда қўлингиз зўриқиш кузатилаётган соҳага тегиб турсин. Спазм бўйиннинг орқа қисмида бўлса, бошни олдинга эгинг.
- Мушакларни массаж қилиш ҳам яхши самара беради. Бўйиннинг орқа қисмини енгил ҳаракатлар билан массаж қилинг.
- Бўйин соҳасида қўлларни бирлаштириб, бошингизни олдинга ва орқага букинг. Ўнга ва чапга қаранг. Агар ўзингизни енгил ҳис қилсангиз, демак машқни тўғри бажарган бўласиз.
- Қўлларни бўйин соҳасидан олмасдан туриб, бошни айланма ҳаракатлантиринг. Бўйин соҳасидаги мушакларнинг максимал чўзилишига эътибор қаратинг. Орқа ва олдинга айланма ҳаракатларнинг ҳар бири 2 дақиқа давом этиши керак.
- Бўйиннинг чап қисмини ушлаб, энса ва қулоқни ўнг томонга букинг. Кейин худди шу машқни бўйиннинг ўнг томонида бажаринг.
Доимий равишда машқлар бажарилса, ижобий натижа сезилади. Янада яхши самара бериши учун эса фақат бўйин эмас, ёш билан боғлиқ ўзгаришларга ҳам аҳамият бериш керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди