
“Совуқ ҳавода ҳаддан ташқари иссиқлик тромбоз хавфини оширади”, деган жарроҳ ва кардиолог Владимир Хорошев.
Унинг сўзларига кўра, иссиқхона эффекти қон қуйқаларини ҳосил қилиш фоизини оширади.
«Агар ҳарорат уч-тўрт даража иссиқ ёки совуқ бўлса ва одам бир неча шарфга ўралиб, уч-тўртта свитер кийган бўлса, бу тромбоз шаклланишига олиб келади», деб тушунтирган Хорошев.
Тромбознинг бошқа сабабларини шифокор совуқ уриши, оёқ-қўлларнинг шикастланиши, коронавирус оқибатлари ва сурункали касалликлар билан боғлаган. Шунингдек у ўткир тромбознинг дастлабки белгилари ҳақида ҳам гапирган.
«Биринчи ва энг муҳим сигнал оғриқ бўлиб, у тромбоз келиб чиққан жойига қараб сезилади», деб тушунтирган шифокор.
Хорошевнинг аниқлик киритишича, тромбоз ўрнида оёқ-қўлларда совуқлик сезилади. Касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши биланоқ, шифокорга кўриниш маслаҳат берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар