Энди пиёда юриб 100 миллион сўм ютиб олиш имкони бор — Туризм ва спорт вазирлиги бу ҳақда маълум қилди.
Маълумки, 2020 йилнинг 30 октябрида «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ, «Соғлом турмуш тарзи» (www.1hls.uz) платформаси ташкил этилган эди.
Хабарга кўра, эндиликда 1hls.uz платформасида кунига 10 минг қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришнинг янги тизими жорий қилинмоқда.
Платформа фойдаланувчиларини янада кўпроқ рағбатлантиш мақсадида ҳар ҳафта битта 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ва мингта велосипед ўйналади.
Шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида жамоатчилик фаоллари, IT-мутахассислар, журналист ва блогерлардан иборат Жамоатчилик назорати кенгаши ташкил этилади ҳамда барча жараёнлар устидан қатъий назорат олиб борилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар