Спиртли ичимликлар, шакарли ичимликлар ва қаҳвани суиистеъмол қилиш мия шикастланишига ва когнитив бузилишларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда америкалик диетологларга асосланиб, Eat This, Not That! портали хабар бермоқда.
"Кўп миқдорда спиртли ичимликлар мия нейронларини тезда ўлдиради, шунинг учун мунтазам ичиш унга жиддий зарар этказиши мумкин", - дея огоҳлантиради мутахассислар.
Қаҳвани ҳам меъёрида ичиш жуда муҳимдир. Кам миқдорда кофеин когнитив функцияларга ижобий таъсир кўрсатади, лекин уни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш - қарама-қарши натижага олиб келади. Кунига олти чашкадан ортиқ ичилган қаҳва миянинг қисқаришига ва деменция касаллиги ривожланишига олиб келиши мумкин.
Кўп миқдорда шакар бўлган ичимликлар ҳам мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Аввалроқ шакар мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши ва унинг таркибида юқори бўлган ичимликлар мия фаолиятини бузиши, вақт ўтиши билан префронтал кортекснинг пасайишига олиб келиши маълум бўлган эди. Агар одам кунига бир ёки икки стакан шакарли ичимликлар ичса, унинг мияси 5,8 ёшга, икки стакандан ортиқ бўлса - 11 ёшга қарийди.
Деменция - бу орттирилган касаллик бўлиб, илгари олинган билим ва амалий кўникмаларнинг маълум даражада йўқолиши билан когнитив фаолликнинг доимий пасайишига олиб келади. Кўпинча бу ҳолат кексаликда содир бўлади. Дунё бўйлаб ҳар йили ўн миллионга яқин киши деменцияга чалинади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда