Фото: Getty Images
Ўтириб ишлаш, жуда юмшоқ ёки қаттиқ матрасда ухлаш, ноқулай пойабзал кийиш ва ҳатто чекиш — бу одатларнинг барчаси белимизга зарар етказиши мумкин.
Бел бир неча кун кетма-кет оғриётган бўлса, оғриқ доимий равишда кучайиб бораётган бўлса, эҳтимол бу ички органларнинг жиддий касалликларининг намоёнидир. Сизга нима учун бел оғриғи бўлиши мумкинлигини ва биринчи навбатда нимани текшириш кераклиги ҳақида маълумот берамиз.
Ўпка
Агар оғриқ ўз-ўзидан қолмаса, одатдаги муолажаларнинг ҳеч бири — массаж, қиздирадиган гел ва ҳатто матрасни алмаштириш ёрдам бермаса, албатта шифокор билан маслаҳатлашиб, флюорография қилдириш керак. Баъзи ҳолларда юқори бел соҳасидаги ўткир оғриқ ривожланаётган пневмонияни, ҳатто ўпкада шиш пайдо бўлганини кўрсатиши мумкин. Агар чуқур нафас олаётганда бел оғриғи кучайса, бу жуда жиддий касаллик белгиси — ўпка эмболияси бўлиши мумкин. Бу аломатлар автомобиль ёки самолётда узоқ сафардан кейин пайдо бўлса, айниқса хавфлидир. Агар бир вақтнинг ўзида қон тупуриш ва заифлик кузатилса, шошилинч равишда шифокор билан маслаҳатлашиш даркор.
Буйраклар ва сийдик пуфаги
Баъзида бел оғриғи буйраклар билан боғлиқ муаммоларнинг огоҳлантирувчи белгиси бўлиши мумкин, айниқса, оғриқ ён томонга тарқаладиган бўлса.
Айниқса, оғриқ пешоб чиқариш пайтида ноқулайлик, сийдикда қон ёки сийдик рангининг ўзгариши билан характерланади. Оғриқ ўнг курак ости соҳасида сезилса, сийдик пуфаги билан боғлиқ муаммодан огоҳлантиради.
Фото: Getty Images
Умуртқа
Юқори иситма билан бирга кучли бел оғриғи, шунингдек, қўлларда увишиш ва санчиқ кузатилса, ривожланаётган умуртқа инфекциясининг белгиси бўлиши мумкин. Бу, айниқса, диабет, иммуносупрессия ёки семизликка чалинган беморларда учрайди.
Юрак
Аёлларда юрак хуружи кўпинча кўкрак қафасидаги оғриқлардан ташқари, кўнгил айниши, нафас қисилиши, ҳаддан ташқари чарчоқ, жағ ва юқори белдаги оғриқлар билан бирга келади.
Қовурғалар
Агар ҳаракат қилганда оғриқ кучайса (айниқса, бир кун олдин йиқилиб ёки бошқа жароҳат олган бўлсангиз), шифокорга бориш ва рентгенограмма қилдириш керак: бундай оғриқ қовурға ёки умуртқа поғонаси синганидан дарак бериши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди