Фото: «Домашний очаг»
Вазн камайтиришнинг энг осон ва самарали усули – бу диетани бироз тўғрилаш ва унинг калория миқдорини камайтириш, шунингдек, жисмоний фаолликни қўшишдир. Ҳар куни ярим соат пиёда юриб, қуйидаги тавсияларга амал қилинса, бир ой ичида кутилган натижага эришиш мумкин.
Аччиқ гармдори истеъмол қилинг
Аччиқ маҳсулот табиий иштаҳани бостирувчи воситадир. Аччиқ гармдорида мавжуд капсаицин иштаҳани камайтиришга ёрдам беради ва натижада кечки овқат камроқ тановул қилинади.
Ялпиз ҳидланг
Ялпизни ейишга ҳожат йўқ, фақат ҳидлаш етарли. Бир тадқиқот иштирокчилари беш кун давомида ҳар икки соатда беш дақиқа давомида янги ялпиз ҳидлайди. Натижада ҳафта давомида улар 1800 калория камроқ истеъмол қилди ва очликнинг сезиларли даражада камайганини қайд этди. Шундай қилиб, кунлик калория миқдорини табиий ва эҳтиёткорлик билан камайтирмоқчи бўлганлар, овқатланишдан олдин ялпизни ҳидлаши мумкин.
Чиа уруғини салатлар ёки йогуртга қўшинг
Барча клетчаткага бой маҳсулотлар сингари чиа уруғлари тўйинганлик ҳиссини туйишга ёрдам беради. Бу майда уруғлар ошқозонга тушиб, ҳажми 10 баробарга кўпаяди ва тўқлик ҳиссини беради. Вазн йўқотиш учун йогурт ёки жўхори унига чиа қўшиш мумкин.
Олма истеъмол қилинг
Пектин, эрийдиган клетчатка ва сув – олма таркибида бўлган барча фойдали моддалар тезроқ тўйишга ва очликни камроқ ҳис қилишга ёрдам беради. Шундай қилиб, оч қолганда олма истеъмол қилиш ҳақидаги фикр ҳақиқатан ҳам ўзини оқлайди.
Газланган ичимликлардан сақланинг
Саломатлик ва қоматнинг асосий душмани ширин газланган ичимликлардир. Уларни ичишни бутунлай тўхтатган яхшидир, лекин агар бирон сабабга кўра улардан воз кечиш қийин бўлса, ҳеч бўлмаганда уларнинг миқдорини камайтириган маъқул.
Қора қаҳва ичинг
Одатий қаҳвага шакар ва қаймоқ қўшманг ва қаҳва ичимликларидан сақланинг: уларнинг баъзиларида жуда кўп калория мавжуд.
Сабзавот шарбатларини ичишга одатланинг
Янги шарбатларни ёқтирасизми? Сабзавотлар фойдасига мевалардан воз кечинг: улар камроқ калория ва шакарга эга. Шунингдек, соғлиқ учун кўпроқ фойда келтиради.
Сут ичишингиз мумкин
Албатта, ёғсиз эмас! Биринчидан, сутда мушаклар учун зарур бўлган жуда кўп протеин мавжуд, иккинчидан, сут ёғи танадаги зарарли ёғни жигарранг ёғга айлантиришга ёрдам берадиган фойдали ёғларнинг бири бўлиб, у охир-оқибат мушак тўқималари ва энергия ишлаб чиқаришда сарфланади.
Картошкадан гарнир тайёрланг
Маълумки, қайнатилган ёки пиширилган картошка вазн учун амалда хавфсиздир, албатта, кўп истеъмол қилинмаса ва гўшт билан бирлаштирилмаса. Аммо ёғда пиширилган картошка худди шу ёғнинг атиги 5 фоизини, қовоқ ёки бақлажон эса 30 фоизгача ёғни ўзида сақлаб қолади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди