Фото: Harper’s Bazaar
Серотонин – бахт гормони ва яхши кайфиятнинг асосий ҳомийси. Стрессли вазиятларда унинг даражаси кескин пасаяди, бу эса хавотирни оширади, шунингдек, ташвишланишга сабаб бўлиши мумкин. Баъзи маҳсулотлар ёрдамида серотонин даражасини ошириш жуда осон, уларнинг бештаси билан қуйида танишиб чиқинг.
Сут маҳсулотлари
Кальцийга бой бўлган сут, айниқса илиқ сут, ҳақиқатан ҳам стрессни енгиллаштиради, кайфиятни барқарорлаштиради ва ҳатто ПМС (подменструал синдром) аломатларини камайтиради. Сут маҳсулотлари таркибидаги минераллар, жумладан магний, кальций, калий ва фосфор асаб тизимининг фаолиятини нормаллаштиради. Ота-оналар боланинг танасини бироз тинчлантириш ва уни уйқуга тайёрлаш учун ётишдан олдин болаларга бир стакан илиқ сут беришлари бежиз эмас.
Қора шоколад
Шоколадни фақатгина ёмон кайфият учун энг яхши даво ўйлаш, тўғри эмас. Бир бўлак қора шоколад эндорфинларни чиқаради ва серотонин даражасини оширади. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шоколад истеъмол қиладиган одамларда стресс гормонлари даражаси бошқаларга қараганда анча паст. Кунига икки бўлак қора шоколад истеъмол қилиш тавсия этилади.
Банан
Бу меваларда B6 витамини билан биргаликда серотонин даражасини оширадиган триптофан мавжуд. Бундан ташқари, банан таркибидаги юқори углеводлар организмга энергия беради ва кайфиятни яхшилайди. Шундай қилиб, банан уйқусизлик, ташвиш ва депрессияни даволашда самарали маҳсулот ҳисобланади.
Ясмиқ
Банан сингари, ясмиқ ҳам серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам берадиган углеводларга бой. Натижада, стресс бартараф этилади. Ушбу маҳсулот, шунингдек, қонда шакар даражасини барқарорлаштиради, кайфият ўзгаришининг олдини олади. Ясмиқ таркибидаги темир эса танага қувват беради. Ярим стакан ясмиқ гарнир сифатида истеъмол қилиш ёки шўрваларга қўшиш тавсия этилади. Организм ушбу маҳсулотни ҳазм қилишини осонлаштириш учун пиширишдан олдин ясмиқни бир неча соат давомида сувда ивитиш тавсия этилади.
Балиқ
Тўйинмаган ёғли кислоталар Омега 3-6 асаб тизимини рағбатлантиради ва уларнинг асосий манбаларидан бири балиқдир. Бу кортизол ва адреналин даражасини пасайтиришга ёрдам беради, шунингдек, ваҳима ҳужумлари хавфини сезиларли даражада камайтиради. Бундан ташқари, балиқ мия ва асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатадиган Б витаминлари, ёд, фосфор, А ва Э витаминларига бой. Бундан ташқари, балиқ таркибидаги моддалар триптофан ишлаб чиқаришни, бу эса ўз навбатида серотонин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?