Онлайн ёзишмаларда тез-тез смайлик ёки расмлардан фойдаланиш аслида нимадан дарак беради?
Исроиллик олимлар ўзаро ёзишмаларда смайлик ва турли расмлардан фойдаланиш инсон ҳақидаги тасаввурни қандай ўзгартиришини аниқлашди.
Изланишлар натижасига кўра, ёзишмаларда тез-тез смайлик ёки расмдан фойдаланиш – бошқалар олдида сўзларинг таъсир кучини камайтиради ҳамда киши нуфузини туширади.
Турли расм ва белгилардан фойдаланиш - одамлар томонидан очиқликка интилиш, норасмий муносабатлар ва дўстлашишга тайёр туришни англатади. Ҳар доим дўст ва ҳамкор излаш эса, одатда, жамиятда обрўйи кам бўлган кишиларга хосдир...
Олимлар хулосасига кўра, эмодзи ва “гиф” суратлар одамларни яқинлаштиришга, сўзлар эса масофа сақлашга хизмат қилади. Яъни жамиятга таъсири кам бўлган кишилар унга таъсири кучлироқ бўлганлар билан яқинлашишни истайди. Нуфузли кишилар эса аксинча, бошқалардан масофада туришни хоҳлайди. Ушбу тушунчага асосан, мулоқотда тез-тез суръатлардан фойдаланаётган кишининг суҳбатдош олдида нуфузи тушади.
Исроиллик олимлар тажрибасида иштирок этган кишилар ўз суҳбатдошларини қуйидаги кўрсатгичлар бўйича баҳолашган:
- Устунлик қилишга интилиш истаги борми?
- Куч ва назорат қилиш имконига эгами?
- Хушмуомала ва ишончга лойиқми?
- Ёқимтой, ақлли ва зуккоми?
- Танқид қилиши мумкинми?
Изланиш натижасига кўра, ёзишмани фақат сўзлар ёрдамида олиб борган киши, смайлик ва суратлардан фойдаланганга нисбатан, кучли ва обрўйли инсондек туюлади. Лекин киши ўз суҳбатдошининг унга яқинлашиш ёки узоқлашиш истаги борлигини олдиндан билса, сўз ёки смайликларнинг аҳамияти йўқ. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Россия Украинанинг қатор минтақаларига ракеталар билан ҳужум қилди