14:13 / 27.03.2022
6 517

Мунтазам равишда сули ёрмаси истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш юз беради

Мунтазам равишда сули ёрмаси истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш юз беради
Фото: Cosmopolitan
Сули ёрмаси фойдали хусусиятлари бутун дунё бўйлаб шифокор ва олимлар томонидан бир неча бор эътироф этилган. Ушбу ёрма фойдали хусусиятлари билан энг яхши маҳсулотларидан бири ҳисобланади.

Диетолог Реё Лаатикайненнинг сўзларига кўра, сули, албатта, мўъжизавий маҳсулот эмас, лекин барибир энг яхши донлардан бири. Мутахассис уни сендвич билан алмаштиришни тавсия қилади.

Сули ёрмасининг қандай фойдали томонлари бор?

Холестеринни камайтиради
Сули ёрмасининг асосий афзалликларидан бири шундаки, у қондаги холестерин даражасига ижобий таъсир кўрсатади. Гап шундаки, унинг таркибида ёмон холестеринни нормаллаштиришга ёрдам берадиган бета-глюкан мавжуд. Сув билан биргаликда дон холестериннинг ингичка ичакка сўрилишига тўсқинлик қилувчи моддани ҳосил қилади.

Қонда шакар даражасини меъёрлаштиради
Сули ёрмаси таркибида мавжуд бўлган бета-глюканлар нафақат холестерин, балки қонда шакар миқдорига ҳам таъсир қилади, бу ичакларда овқат ҳазм қилишни секинлаштиради. Шундай қилиб, овқатланиш пайтида глюкоза даражаси сезиларли даражада ошади. Ёрма эса уни камайтиришга ёрдам беради. Бу жуда муҳим хусусиятдир, чунки глюкозанинг ошиши организмни зўриқтиради, самарадорликни пасайтиради ва умумий ҳолатни ёмонлаштиради.

Ичак фаолиятини яхшилайди
Сули ёрмасининг энг машҳур фойдаси шундаки, ичакнинг нормал ишлаши ва метаболизм учун зарур бўлган клетчаткага бой. Шу билан бирга, сули деярли ҳеч қандай контрендикацияга эга эмас: лекин, албатта, ошқозон-ичак тракти касалликлари билан оғриган одамлар истеъмол қилишда меъёрга аҳамият бериши керак.

Вазн сақлашга ёрдам беради
Биринчидан, нормал глюкоза даражаси узоқ вақт давомида тўқлик ҳиссини беради ва иштаҳани бўғади. Шунга кўра одам камроқ овқатланади ва секинроқ семиради. Маҳсулот таркибидаги клетчатка эса метаболизмни тезлаштиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунтазам равишда сули ёрмаси истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш юз беради