20:25 / 19.04.2022
1 634

Кир ювиш машинасида ювиш мумкин бўлмаган 5 та буюм

Кир ювиш машинасида ювиш мумкин бўлмаган 5 та буюм
Фото: Pinterest
Уйда кир ювиш машинасининг борлиги барча кийимни унда ювиш мумкин дегани эмас. Нега дейсизми? Cosmopolitan нашри юқоридаги саволга батафсил жавоб берди.

Кийимлар ёрлиғидаги тўғри ювиш кўрсатмаларига ҳамма ҳам эътибор бермайди, шунинг учун баъзи кийимлар муддатидан аввал яроқсиз ҳолга келади.

Чўмилиш кийими

Чўмилиш учун мўлжалланган кийимлар сувдан қўрқмайди — ахир, улар айнан шунинг учун ихтиро қилинган. Аммо улардан фойдалангандан кейин қўлда ювиш тавсия этилади. Бу, албатта, тез қурийдиган эластик матонинг хусусиятлари туфайли. У машинада чўзилади ва аста-секин ўз хусусиятларини йўқотади. Шунингдек, уларнинг ранги ўчиб кетиши, илгаклари синиши ва тасмалари узилиб кетиши мумкин.

Майда безакли либослар

Ёдингизда бўлсин, бу каби либослар билан икки томонлама зарар кўриш ҳеч гап эмас. Биринчиси, либосдаги майда безаклар кир ювиш машинасига зарар бериши мумкин. Албатта, машинани тузатиш арзонга тушмайди. Шунингдек, оқшом учун мўлжалланган безакли либосга путур етиши табиий. Шунинг учун бундай либосларни қўлда ювиб, қуритиш тавсия этилади.

Пиджак

Расмий услубдаги пиджакларни қўлда ювиш ёки кимёвий тозалашга берган маъқул. Чунки кир ювиш машинасида пиджакнинг шакли ёки астарлари ўзгариши мумкин.

Бўйинбоғ

Кўпчилик бўйинбоғини кир ювиш машинасида ювишга одатланган. Лекин бу нотўғри. Бўйинбоғлар бу усулда эгасига узоқ хизмат қилмайди. Уларнинг ҳам шакли ва рангида ўзгариш юз беради.

Кепка

Кир ювиш машинасининг тезлиги туфайли кепканинг қаттиқ қисми синиб кетиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ушбу бош кийими, албатта, қўлда ювилиши лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кир ювиш машинасида ювиш мумкин бўлмаган 5 та буюм