
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳанинг мақсад ва вазифаси – Ўзбекистон президенти томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон қонунчилиги меъёрларига мослаштиришдан иборат.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида:
- талабаларнинг олий таълим муассасалари ҳудудида ташкил этган пулли спорт тўгараклари, ўқув курслари ва бошқа таълим хизматларни кўрсатишдан олинган даромадлари жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмаслиги белгиланади;
- норезидент ҳисобланган жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондаги манбалардан оладиган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 12 фоиз миқдорида белгиланади;
- тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмларини ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материаллари импорти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади;
- хотин-қизларнинг бандлигини ошириш мақсадида меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестрига киритилган ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларига ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида ўрнатилади;
- божхона божлари бўйича имтиёзлар фақат Божхона кодекси ва бошқа қонунларга асосан берилиши таъминланади, шунингдек айрим солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар