
2022 йилнинг январ–апрел ойларида Хитойга сиқилган табиий газ сотишдан энг кўп пул ишлаган мамлакат Австралия — 7,49 млн тонна, $5,38 млрд.
Шу турдаги газни сотишда иккинчи ўринда — Қатар (5,48 млн тонна, $3,57 млрд), учинчи — Малайзия (3,02 млн тонна, $2,88 млрд), тўртинчи — Россия (1,43 млн тонна, $1,32 млрд), бешинчи — Индонезия (1,24 млн тонна, $1,01 млрд), олтинчи — АҚШ (583 минг тонна, $763 млн).
Хитойга табиий газни қувурлар орқали етказувчи мамлакатлар орасида энг кўп даромад қилган — Туркманистон (тўрт ойда — $2,87 млрд, 1,53 баравар ўсиш), иккинчи — Россия ($1,51 млрд, 2,67 баравар ўсиш), учинчи — Мянма ($408,1 млн, 16,2 фоиз қисқариш), тўртинчи — Қозоғистон ($270,6 млн, 25,5 фоиз ўсиш), бешинчи — Ўзбекистон ($132,8 млн, 2 баравар ўсиш).
Ўзбекистон статқўм маълумотларига кўра, 2021 йил 11 ойи давомида мамлакатимиз 684,8 млн доллар қийматида табиий газ экспорт қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар