911
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо ҳажмини икки баробар ошириш салоҳияти мавжудлиги қайд этилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг музокаралари икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.
Ўзбекистон раҳбари кўп қиррали ҳамкорликнинг барча йўналишларида улкан муваффақиятларга эришилганини катта мамнуният билан қайд этиб, Тожикистон бизнинг яқин қўшнимиз, содиқ дўстимиз, давр синовидан ўтган ишончли стратегик шеригимиз эканини таъкидлади.
Президент ўзаро манфаатли ва ҳар томонлама ҳамкорликни икки мамлакатлар ва халқлар манфаатли йўлида бундан буён ҳам мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.
Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. Товар айирбошлаш қарийб 40 баробарга кўпайиб, 600 миллион долларга етди. Қўшма корхоналар сони 10 карра ошди.
Куни кеча ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумнинг муваффақиятли натижалари – 1 миллиард долларлик янги битим ва шартномалар имзолангани мамнуният билан қайд этилди.
Транспорт, ҳудудлараро ҳамкорлик, парламентлараро ва маданий-гуманитар алоқалар борасида ҳам муҳим натижаларга эришилди.
Икки давлат пойтахтлари Тошкент ва Душанбе шаҳарлари, Сурхондарё ва Хатлон вилоятлари ҳамда Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Сўғд вилоятлари ўртасида самарали алоқалар йўлга қўйилган. Мазкур ташриф доирасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни Жиззах ва Сўғд вилоятлари ҳам қабул қиладилар.
Президентлар биродар мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий шериклик устувор аҳамиятга эга эканини, савдо ҳажми ва номенклатурасини каррасига ошириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.
Машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, чарм, фармацевтика, озиқ-овқат, агросаноат, тоғ-кон, металлургия ва бошқа тармоқларда лойиҳаларни амалга ошириш учун катта истиқболлар борлиги қайд этилди.
Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция компанияси салоҳиятини фаол ишга солиш орқали ҳудудлараро ва саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш долзарблиги кўрсатиб ўтилди.
Маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида келишувларга эришилди. Президентлар фан, таълим, санъат, кино ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликка эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ва маънавиятини юксалтириш устувор йўналиш сифатида қайд этилди.
Етакчиларнинг мамлакатларимиз ўртасидаги абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик муносабатларини ўрнатиш бўйича тарихий қарори қўйилган мақсадларга эришишда муҳим омил бўлади.
Тожикистон президентининг дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўладиган жорий йилда ўтаётган ушбу ташрифи биродар халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари мустаҳкамлигининг ёрқин тасдиғи экани таъкидланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди