“Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.Лойиҳа икки жиҳатига кўра аҳамиятли:
- электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ тарифлари оширилмоқда;
- энергетика ислоҳотининг аниқ муддатлари белгиланмоқда – бу ислоҳот электр ва газ танқислигига барҳам бериши лозим.
Табақалаштирилган тўлов тизимига ўтилади
Электр ва газ тарифларига ижтимоий норма киритилиб, аҳолининг кўп энергия сарфлайдиган (нисбатан ўзига тўқ) қатлами харажатларини бюджетдан субсидиялаш қисқартирилади.Ижтимоий норма миқдорини қуйидагича белгилаш таклиф этилмоқда:
- электр энергияси истеъмоли бўйича 250 кВт соатгача;
- табиий газ бўйича октябр-март ойлари учун 700 куб метргача;
- табиий газ бўйича апрел-сентябр ойлари учун 200 куб метргача.
Қуйида келтирилаётган янги нархлар 2022 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, газ ва “свет” тарифлари охирги марта 2019 йил ёзида оширилганди.1 кВт соат электр энергияси учун таклиф этилаётган янги нархлар (аҳоли учун):
- ижтимоий норма доирасида: ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм (ҳозир 295 сўм);
- 250 кВт соатдан юқори ҳар 1 кВт соат учун – 650 сўм.
Расмий изоҳга кўра, таклиф этилаётган нархлар тасдиқланса, хонадонларнинг харажати қуйидагича суммага ошади:
- 250 кВт соатгача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун қўшимча харажат ойига 7,5 минг сўмгача;
- 300 кВт соатгача ишлатадиган абонентлар учун қўшимча харажат ойига 25 минг сўмгача;
- 400 кВт соатгача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун эса қўшимча харажат ойига 61 минг сўмгача бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда