Апрель ойидан Ўзбекистон Қирғизистондан қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини рекорд даражада импорт қилишни бошлади. Бу ҳақда «Акчабар» хабар бермоқда.
Умуман, йил бошидан буён Қирғизистондан 8919 бош қорамол олиб келинган. Бу 2021 йилнинг январь—апрель ойларига нисбатан 30 баробар кўпдир.
Май ойида мамлакатдан қорамол импорти ўтган йилга нисбатан 143 баробарга кўпайди — жорий йилда қўй-эчки 647 бошдан 92,3 минг бошга етди.
Умуман олганда, сўнгги беш йил ичида республикадан рекорд миқдорда чорва моллари импорт қилинмоқда.
Ҳозир Қирғизистонда гўштни экспорт қилиш тақиқланган, лекин тирик қорамол олиб чиқиш тақиқланмаган.
Ўзбекистонда гўшт нархининг ўзгариб бораётгани эса мавсумий характерга эга. Июль, август, сентябрь ва октябрь ойларида уларнинг нархида энг юқори ўсиш суръатлари қайд этилади.
Гўшт нархининг ўзгариш динамикаси февраль ойининг охири, март ва апрель ойларидаги ёғин миқдори ва бу ойлардаги ҳаво ҳарорати билан узвий боғлиқ.
Яйловларда чорва моллари истеъмол қиладиган ўсимликларнинг эрта баҳорда униб чиқиши, ўсиши ва етилишидаги асосий омил ҳам шу. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди