date
views 1 678

Ўзбекистон маҳсулотлари кўпроқ қайси хорижий давлатларга сотилмоқда?

Ўзбекистон маҳсулотлари кўпроқ қайси хорижий давлатларга сотилмоқда?
Ўзбекистон экспортидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 1,05 млрд доллар.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

Россия – 939,4 млн АҚШ доллари;
Туркия – 741,4 млн АҚШ доллари;
Қозоғистон – 489 млн АҚШ доллари;
Қирғизистон – 354 млн АҚШ доллари;
Афғонистон – 307 млн АҚШ доллари;
Тожикистон – 171 млн АҚШ доллари;
Канада – 71 млн АҚШ доллари;
Эрон – 69 млн АҚШ доллари;
Туркманистон – 63 млн АҚШ доллари.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон маҳсулотлари кўпроқ қайси хорижий давлатларга сотилмоқда?