Фото: Fotolia
Президент “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
1 июлдан фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектларига таъсирчан ҳисоблаш механизмини қўллаш бекор қилинади. Бўш турган бинолар, ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш жойлари учун мўлжалланмаган, тугалланмаган қурилиш объектлари ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғи оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинди.
ҚҚС маъмуриятчилиги соддалаштирилади:
- ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф қилган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ миқдорига аниқлик киритилмасдан автоматик тарзда тақдим этилади;
- солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари фаолияти мониторингида солиқ хавфини аниқлаши ҚҚС гувоҳномаси амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлади.
Солиқ хавфи юқори даражасига эга солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома амал қилиши бу ҳақида солиқ органлари томонидан беш иш куни олдин хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилади (бундан амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мувофиқ келмаслиги ёки солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганлиги ҳолатлари мустасно).
2023 йил 1 мартга қадар:
- ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолият ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттирганлик учун молиявий жарима солинмайди;
- хўжалик юритувчи субъектлар томонидан асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш) ҳамда ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни солиқ органлари “Е-актив” ахборот тизимида акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди