date
views 1 879

Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистон ва Россиядан олиб келинмоқда

Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистон ва Россиядан олиб келинмоқда
Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 37,9 фоиз.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:
  • Россия – 25,7 фоиз;
  • Бразилия – 11,6 фоиз;
  • Беларусь – 4,3 фоиз;
  • Покистон – 3,2 фоиз;
  • бошқа давлатлар – 17,3 фоиз.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-май ойларида Ўзбекистонга 101 мамлакатдан озиқ-овқат маҳсулотлари импорти амалга оширилган. Бу кўрсаткич 2021 йил мос даврида 94 тани ташкил этган.

Бундан олдин Ўзбекистон Хитой ва Россиядан 5 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олгани хабар берилганди.

2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 2,7 млрд доллар.

Кейинги ўринлардан мос равишда 2,3 млрд доллар ва 1,3 млрд долларлик маҳсулотлар олиб келинган Россия ва Қозоғистон жой олди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистон ва Россиядан олиб келинмоқда