Фото: Bloomberg
Марказий Осиё давлатлари Россия ва Беларусь санкциялардан қочиш учун фойдаланиши мумкин бўлган реэкспорт қилувчи давлатлар рўйхатига киритилган. Бу ҳақда Diplomat маълумот берди.
Яқинда АҚШ ҳукумати огоҳлантиришида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон 18 давлатдан иборат гуруҳ қаторида Россия ёки Беларусга маҳсулотларни реэкспорт қилувчи давлат сифатида белгиланган.
Огоҳлантириш жорий экспорт чекловларининг умумий кўринишини, шу жумладан, экспорт назоратидан қочиш мумкин бўлган товарлар рўйхатини тақдим этди.
Бундан ташқари реэкспорт қилувчи давлат сифатида 18 мамлакатдан иборат гуруҳ аниқланган. Ўзбекистон ҳам шундай давлатлар қаторидан жой олган.
Бундан ташқари уларнинг таркибида Арманистон, Бразилия, Хитой, Грузия, Ҳиндистон, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Мексика, Никарагуа, Сербия, Сингапур, Жанубий Африка, Тайван, Тожикистон, Туркия ва БАА бор.
Россия ва Беларусь томонидан мудофаа қобилиятини ошириш учун фойдаланиши мумкин бўлган товарлар қаторига самолёт қисмлари, антенналар, камералар, GPS тизимлари, интеграл микросхемалар, нефть конлари ускуналари ва бошқалар киради.
Баъзи ҳолларда назорат қилинадиган АҚШ буюмлари қонуний равишда ушбу давлатларга экспорт қилиниши мумкин. Аммо уларни Россия ёки Беларусга реэкспорт қилиш тақиқланади.
Марказий Осиё компаниялари санкцияланган Россия компаниялари билан иш олиб борса, катта хавф-хатарларга дуч келади.
АҚШ Ўзбекистоннинг «Promcomplektlogistic» компаниясига қарши санкция киритгани ҳақида хабар берилган эди.
Вашингтоннинг Марказий Осиё давлатлари билан дипломатик алоқалари минтақада Россияга нисбатан санкциялар таъсирини минималлаштириш ниятини таъкидлади.
Қўшма Штатлар санкциялар таъсирини қандай камайтириши аниқ эмас, аммо Ўзбекистонда «Америка бизнесини Ўзбекистонга жалб қилиш соҳасида амалий ҳамкорлик қилиш имкониятлари» муҳокама қилинди.
Экспертларга кўра, АҚШ таклиф қилаётган нарса халқаро санкцияларни қўллашда ҳамкорликни рағбатлантириш учун етарлими ёки йўқми бу вақт масаласидир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди