17:42 / 15.07.2022
1 231

Солиқчилар томонидан хатлов жараёнларида 142 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилди

Солиқчилар томонидан хатлов жараёнларида 142 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилди
Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари Солиқ қарзини ундиришни ташкил этиш ходимлари томонидан 3 чорак учун белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан ҳамда солиқ қарзини қисқартириш юзасидан июл ойининг 13-15 июл кунлари хатлов жараёнлари ўтказилди. Хатлов давомида 1,9 млрддан ошиқ солиқ қарздорлиги ундирилди.

Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ қарзларини ундуришни ташкил қилиш бўлими ҳамда Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда қарздорларнинг мол-мулкларини хатлаш ва солиқ қарзини ундириш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирларга 34 нафардан ортиқ солиқ ходимлари 20 нафар Мажбурий ижро бюроси ходимлар жами 54 нафар ходимлар жалб этилди.

Куни кеча бошқарма ходимлари томонидан мол-мулкларини хатлаш ва солиқ қарзини ундиришга қаратилган галдаги тадбир Ўртачирчиқ туманидан рўхатдан ўтган “Реал агро cоттон” УКда ташкил этилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, корхонанинг 2022 йил 15 июл ҳолатига 24 051,6 млн. сўм солиқ қарздорлиги мавжуд бўлиб, жамиятга солиқ қарзини узиш тўғрисида талабномалар юборилган.

Талабномаларда солиқ мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажарилиши, акс ҳолда давлат солиқ хизмати органлари томонидан, Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан, 15 кундан сўнг хатлов ишларини амалга оширилиши назарда тутилган.

Юборилган талабномаларга қарамасдан, корхона томонидан бугунги кунгача солиқ қарздорлиги сўндирилмаган.

Натижада солиқ органи раҳбари томонидан чиқарилган хатлов қарорига асосан, корхонага тегишли бўлган офис жихозлари, бино иншоатлар ва автотранспорт воситалари техника жиҳозлари хатланди.

Шунингдек, Нурафшон шағридан рўйхатдан ўтган “Реал тех Нурафшон” МЧЖда ҳам хатлов тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур корхонанинг 2022 йил 15 июл ҳолатига 3 204,9 млн. сўм солиқ қарздорлиги мавжуд бўлиб, корхонага солиқ мажбуриятларини белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаши юзасидан талабномалар юборилган. Аммо корхона томонидан мавжуд қарздорлик қопланмаган.

Юборилган талабномалар асосида хатлов қарори чиқарилиб, жамиятга тегишли бўлган нотурар биноси ва “Дамас” русумли автомашинаси солиқ қарздорлиги ҳисобига хатланди.

Таъкидлаш керакки, вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан ида жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 1345,5 млрд. сўм солиқ қарзига эга 4 022 та объектда хатлов тадбири ўтказилиб, 1 746 та ҳолатда 142,4 млрд. сўм маблағ ундирилди.

Шу билан бирга, 4 022 та қарздорнинг 1345,5 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ҳисобига мол-мулклари, шундан 563 та бино ва иншоот, 891 та транспорт воситалари ва 3 531 та бошқа турдаги мулклар хатланди.

Эслатиб ўтамиз, давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қарздорлигининг ортиб боришига йўл қўймаслик, солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад кимнидир жазолаш ёки бировнинг мулкини олиб қўйиш эмас, аксинча мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Солиқчилар томонидан хатлов жараёнларида 142 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилди