13:17 / 16.07.2022
982

Ўзбекистон электр таъминоти тизими Жаҳон банки кўмагида модернизация қилинади

Ўзбекистон электр таъминоти тизими Жаҳон банки кўмагида модернизация қилинади
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 15 июль куни Тошкент шаҳрида “Электр энергетика соҳасини трансформация қилиш ва электр энергиясини барқарор узатиш” лойиҳасининг расмий тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа Жаҳон банки кўмагида амалга оширилади.

Лойиҳа Ўзбекистон энергетика инфратузилмасини модернизация қилишга, жумладан, 22 та эскирган юқори кучланишли подстанцияларни реконструкция қилиш ва кенгайтиришга кўмаклашади, бу уларнинг қувватини 912 МВт.га етказади, 11 та ҳудудда янги 500 кВ.ли подстанция ва электр узатиш тармоқларини қуришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, лойиҳа Сирдарё ИЭСнинг ишлаб чиқариш қувватларидан Тошкентгача пойтахт электр энергия истеъмолчилари ва саноат қувватлари учун 220 ва 500 кВ тармоқларини қуришни ўз ичига олади.

Лойиҳа муҳим стратегик таркибий қисми SCADA ва ЕМS тизимини амалга ошириш ҳисобланади, бу энергия тизимида диспетчерлик ва мониторинг қилиш имконини беради. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖни келажакда трансформациялаш учун Enterprise Recourse Planning (ERP) тизимини жорий етиш режалаштирилган”, — деди энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев.

Лойиҳани амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт ассоциацияси (Жаҳон банки гуруҳи) томонидан 380 миллион АҚШ доллари, Яшил иқлим жамғармаси томонидан 43 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилмоқда.

Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб 2018 йилдаги 61 млрд киловатт-соатдан 2030 йилга бориб 110 млрд киловатт-соатгача ошиши кутилмоқда. Ҳозирда мамлакатда 270 минг километрдан ортиқ электр узатиш ва тақсимлаш тармоқлари мавжуд бўлиб, улар асосий қисми модернизация қилиниши ва янгиланиши керак.

Ушбу янги лойиҳа 32 миллионга яқин истеъмолчини ишончли электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради ва қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш бўйича кенг кўламли янги лойиҳаларни электр тармоқларига улаш имконини беради”, – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

Лойиҳа “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ операцион, молиявий ва тижорат жараёнларини ривожлантириш ва рақамлаштириш, институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали замонавий компанияга айлантиришга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон электр таъминоти тизими Жаҳон банки кўмагида модернизация қилинади