Ўзбекистонда июнь ойига келиб йиллик инфляция 12,2 фоизга етди. Марказий банк бу вазиятни тушунтирди.
Июнь ойида йиллик инфляция суръати 12,2 фоизни ташкил этди. Ушбу ўсиш асосан глобал инфляцион жараёнлар шароитида импорт инфляцияси, товарларни етказиб бериш ва логистикасида юзага келаётган муаммолар билан изоҳланади.
Бундан ташқари ғалла етиштириш ва сотиш нархларининг эркинлаштирилиши каби омиллар ҳам юқори инфляцияга сабаб бўлмоқда.
Йиллик инфляция таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16,5 фоизга ошган бўлса, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар мос равишда 10,7 ва 6,8 фоизга қимматлашди.
Бу ўз навбатида, умумий инфляциянинг пасайиб боришида озиқ-овқат нархларининг барқарорлашувига асосий эътиборни қаратишни тақозо этади.
Июнь ойида ўтказилган сўровлар натижаларига кўра, келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича аҳоли вакилларининг инфляцион кутилмалари май ойидаги кескин ўсишдан кейин (17,6 фоиз) пасаювчи ҳолатни кўрсатди.
Ўзбекистон аҳолиси инфляцияни келгуси 12 ойда 16,4 фоиз атрофида бўлишини кутаётган бўлса, тадбиркорликда бу кўрсаткич 15,7 фоизгача пасайди (май ойида 17,3 фоиз). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»